Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов қишда жамоани тарк этадими?

Баҳо:
+2 | -

Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яҳши футболчиси деб эътироф этилганидан хабарингиз бор. Тақдирлаш маросимидан сўнг, футболчини суҳбатга тордик.

Ушбу мавсумда чинакамига ўсишга эришдингиз. Бунинг сабаби нима деб ҳисоблайсиз?

Сабаби? Менимча мухлислар ва мураббийлар ишончи. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши менга қўшимча куч бағишлади. Айни дамда, ўзимни жуда яҳши ҳис этяпман. Умид қиламанки, мавсумнинг қолган қисмини ҳам кўтаринки руҳда ўтказаман.

«Ростов» жамоасида қолишни режалаштиряпсизми?

Ҳозирда клуб билан тузилган шартномам мавжуд. «Ростов»да жуда бахтлиман. Мусобақа жадвалида бироз пастлаган бўлсакда, барчасини ўнглаш учун етарлича имкониятларга эгамиз. Шундай экан, бор эътиборимни ўз клубимдаги ўйинларга қаратишимиз лозим.

Қишки трансферлар чоғида кучлироқ чемпионатларда тўп сурувчи клублардан таклиф тушиб қолсачи?

Нима бўлган тақдирда ҳам қишки трансферлар чоғида ҳеч қаерга кетмайман. Агарда бошқа жамоага ўтсам ҳам, бу ёзда амалга ошади. Ҳозирча «Ростов» клуби футболчисиман.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:43, 24.12.2019.
Ўқилди: 9169 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.