Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Клопп: «Финалларда ўйнаб, футболчиларнинг маҳорати ошди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ярим йил ичида қўлга киритилган 3та соврин жамоага қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр юритди.

«Бу барча финалларда ютқазгандан кўра анча яхши. Очиғини айтсам, бунда фарқ катта! Кўрганингиздек, финалларда яхшироқ ўйнай бошладик. Боиси, атрофдагиларнинг ҳайратига кўникдик ва керакли пайтда тўғри ишни қиляпмиз. Финалларда ўйнаб, сен улғаясан.

Тўғри, қисқа вақт ичида бунча финалда ўйнаш — нормал ҳолат эмас. Бу жуда ва жуда яхши, бизга ёрдам беради. Бундан ташқари, битта нарса бор. Сўнгги икки йилда жамоа яхши ривожланди. Бу ҳам бизга ёрдам бермоқда. Нафақат финалларда ўйнаш тажрибаси ортди, балки «Ливерпуль» футболчиларининг маҳорати ҳам ошди. Бугун ҳаммаси ҳақиқатан ҳам зўр. Бунгача барчаси супер эди.

Лекин ҳозир пайшанба куни «Лестер» билан ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Бор-йўғи шу. Бу учрашувнинг финал ёки бошқа ўйинлар билан ўхшаш жиҳати йўқ. Бу баҳсда ҳар бир қарич ер учун курашишга тўғри келиши мумкин. Муросасиз бўламиз, ўйинга тайёр бўламиз. Биз югуришни истаймиз, аммо бундай ҳолатга тушиб қолишни истамаймиз. Бундай кичик фарқлар аслида эканимизни ва нима қилишимиз кераклигини кўрсатиши керак», – деди Клопп.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:15, 25.12.2019.
Ўқилди: 2602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.