Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Жозе Моуриньо: "Тоттенхэм" ҳеч қачон трансфер бозорининг қироли бўлмайди"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг трансфер бозоридаги мақсадларини айтиб ўтди.

"Мен "Тоттенхэм" клубининг фалсафасини, лойиҳасини ва мақсадларини биламан.Трансфер бозорида нима бўлиши мумкинлигига биз шунчаки муносабат билдирамиз.Агар қайсидир футболчи жамоани тарк этса, биз бунга кўникишимизга тўғри келади.Аммо ҳеч қачон трансфер бозорининг қиролига айланмаймиз, топ савиядаги тайёр футболчиларни сотиб олиш учун кураш олиб бормаймиз.Биз ақл билан иш олиб боришимиз керак. Қайтариб айтаман, айни пайтдаги қўл остимдаги футболчиларимнинг барчаси ёқади. Мен улар билан қанча кўп ишласам, шунча уларни яхши билиб боравераман, кучли ва кучсиз тарафларини аниқлаб боравераман. Қайтариб айтаман, менга вақт керак. Албатта ўша кун келади. Лекин яқин кунлар ичида эмас.Бироқ, январ-феврал ойларида жамоанинг ўйинларини кучайтириш учун вақт бўлади", –Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal. 

Киритилди: 16:28, 26.12.2019.
Ўқилди: 3152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.