Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Серхио Агуэрони жамоа билан шартнома узайтиришини билмаслигини айтиб ўтди. 31 ёшли ҳужумчининг жамоа билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
— Уни алмаштириш жамоанинг қийин вазифаларидан бири бўлади. У биз учун алмаштириб бўлмас футболчи саналади. Эҳтимол, янги ҳужумчи келакр, лекин Агуэрони ўрнини босадиган футболчи йўқ.
Унинг «КПР» дарвозасига киритган чемпионлик голи “МанСити”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишидан ҳам муҳимроқ ҳисобланади.Ўша ғолиблик бир мавсумда тўртта соврин ютгандан кўра тотлироқ.
Эртами-кечми Агуэро барибир кетади.Лекин унинг ўрнини босадиган ўйинчи излаш қийин бўлади, — деди Гвардиола.













