Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш уни қиммат нархга сотиб олишгани руҳий таъсир ўтказмаслигини айтиб ўтди. 20 ёшли ярим ҳимоячи «матрасчилар»га 126 миллион еврога тушган эди.
— 126 миллион евро менинг елкамга ортиқча вазн юклай олмайди. Лекин шартнома тузган куним ҳаммага: «Ана холос, 126 миллион евро тураман!»-дегаман.Симеоне менинг ўсишимга катта ёрдам бермоқда. Чидамликка бардош бериш учун тинимсиз меҳнат қиляпман. Мен гол уришни бошласам, ҳамма голларим асосий гол бўлишига ишонаман, — деди Фелиш.













