БААда йиғин ўтказаётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу гал жамоамизга БАА чемпионатининг 1-дивизиони вакили “Ал Ҳамрия” клуби рақиблик қилди.
Любинко Друлович шогирдлари мазкур баҳсни йирик 3:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қила олишди. Учрашувдаги голларга Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев ҳамда Достон Ибрагимов муаллифлик қилди.