Ронладу яқиндагина “Soccer Awards” версиясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган хабарингиз бор. Бугун португалиялик футболчининг тақдирлаш маросимидан сўнг берган интервюсини тўлиқ холда тақдим этамиз
Ғалабанинг ҳеч қандай сири йўқ. Мен йиллар ўтгани сайин янда кучлироқ бўлиб боряпман. Совринлар ютиш жуда муҳим, сабаби бу сизнинг омадли футболчи бўлишингизни таъминлайди. Қайтараман, ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки, ўзинг шуғулланоётган ишни севишинг керак холос. Акс холда, сиз ўйлаган ниятларингизнинг бирортасига ҳам ета олмйиз. Жамоадошларингизга ёрдам бериш ҳам жуда муҳим. Уларнинг ёрдамисиз катта натижалар қайд этишнинг иложи йўқ.
Сўнгги 15 йил давомида мен футболга ҳарислигимни йўқотганим йўқ. Бу энг муҳим омиллардан бири. Сиз бирор бир ютуқни қўлга киритиш учун биринчи навбатда ўша нарсани қўлга киритишни жуда исташингиз талаб этилади. Мен яна бир неча йил тўп суришни истайман. Тўғри, барча мусобақаларда ғолиб чиқишнинг иложи йўқ, лекин камтарлик билан шуни айтишим мумкин-ки, мен футболда нимагадир эриша олдим. Биламан, бошқа футболчилар ҳам катта чўққиларни забт этишмоқда. Кўплаб буюк футболчилар мавжуд ва мен уларнинг барчасини ҳурмат қиламан.
Уйқу, диета, дам олиш сингари омиллардан тўғри фойдаланиш эвазига керакли натижа қайд этиш мумкин. Омадли футболчи бўлиш учун иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Мен доиммо кучли инсонларга ўхшашга интиламан. Ҳар қандай спортчи ўзини тўлиқ енгиши ва танасини тўлиқ бошқаришни ўрганиши керак. Мен яна бир неча йил топ даражада футбол ўйнаш орқали ўз болаларимга наъмуна бўлмоқчиман. Айниқса кичкина Криштиянуга. У кўпинча менга сен билан бирга ўйнайман деб босим ўтказишга ҳаракат қилади. Бир қарашда қийин масала, лекин ҳозир футболдан лаззат оляпман. Демак, барчаси амалга ошиши мумкин.