Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ҳусниддин Алиқулов: «Терма жамоамиздаги йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада»

Баҳо:
+ | -

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.

Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов мусобақага тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йил давомида ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Анча яхши савиядаги рақиблар билан ўйинлар ўтказдик.

Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳдан ўрин олганимиз бор гап. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Тўғри, улар кучли, лекин биз ҳам ҳеч бир жабҳада осонликча имкониятни бой бермаймиз. Қолаверса, Жанубий Корея ҳамда Эрон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурдик. Рақиблар ҳақида етарлича тасаввур ва маълумот бор.

Жамоамизда ички муҳит жуда яхши. Йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада. Биз мусобақага аввало ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз.

Мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз", — деди маҳоратли футболчи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:10, 31.12.2019.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик