Кириш Регистрация
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль 1-1 Челси
09/05 17:00 Эльче 1-1 Алавес
09/05 18:00 Кальяри 0-2 Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм 0-1 Борнмут
09/05 19:00 Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья 2-1 Эспаньол
09/05 21:00 Лацио 0-3 Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико 0-1 Сельта
09/05 23:45 Лечче 0-1 Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона

Виржил Ван Дейк барчани қизиқтирган саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда футболчи мураббийлар томонидан Гоогле гаджети томонидан энг кўп келиб тушган саволларга жавоб бериш урфга кириб бормоқда. Бугунги қаҳрамонимиз Виржил Ван Дейк ҳам ушбу саволларга жавоб беришига тўғри келди.

Виржил Ван Дейкнинг акаси ёки укаси борми?
- Албатта, бор. Укам мендан икки ёш кичик. Шунга қарамай, мендан анча катта кўринади.

У ҳам футболчими?

- Аввал футболчи бўлган. Дарвозабон эди. Мен доиммо унинг дарвозасига гол уришга интилар эдим. Айни дамда у қўриқлаш ҳизматида фаолият олиб бормоқда.

Виржил чапақайми?

- Афсуски йўқ. Чап оёғим шунчаки югуриш учун мўлжалланга.

Виржил Ван Дейкда татиурофка борми?

- Чап қўлимнинг деярли барча қисми «тату» билан қопланган. Асосан узун футболка кийганим учун уни пайқаш жуда қийин.

Виржилнинг вазни неча килограмни ташкил этади?

- Очиғи тарозига чиқсам, оғир тош босаман. Ҳозирги кунда 95-96 килограм вазнга эгаман.

Агарда боксчи бўлганингда оғир вазнда жанг олиб борармидинг?

- Бўлмасамчи, улкан амакилар билан рингга кўтарилган бўлар эдим. Катта эҳтимол билан биринчи раунддаёқ накаутга учрашим аниқ.

Менимча бўйингнинг баландлиги Энтони Жошуа билан тенг?

- Бизнинг бўйимиз тенг бўлса ҳам у мендан анча оғироқ эканлигига аминман. Шундай бўлсада, у мени жангга чорласа, «насибасини» олиши аниқ (кулади).

Виржил ўзини тезкор футболчи деб ҳисоблайдими?

- Тўғриси ўзимни тезлиги паст футболчи деб ҳисобламайман.

Виржил қаерда истиқомат қилади?

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Шундай бўлсада, «Ливерпул»нинг машғулотлар базасига яқин жойда оилам билан яшашимни яшириб ўтирмайман.

Виржил нега жариба зарбаларини амалга оширмайди?

- Жуда ўринли савол бўлди (кулади). Бу борада тез-тез машғулот ўтказиб тураман, бироқ бизда зарбаларни Трендга ишониб топширишган. Ҳозирча, зарбалар борасида машғулотларни амалга оширишни канда қилмаяпман. Қачонлардир менга бу маъсулиятли ишни амалга оширишга имконият беришади деган умиддаман. Шундай бўлсада, ҳозирча бизда Тренд бор. Унинг майдонда йўқлигида уруниб кўришни дилимга тугиб юрибман.

Сени ҳужум чизиғида тўп суришинг мумкинми? Ахир жисмоний имкониятларининг бунга тўлиқ жавоб берадику?!

- Ўйлашимча ҳужумдан кўра ҳимояда кўпроқ фойдам тегса керак.

Виржил «олтин тўп»га лойиқми?

- Буни мендан сўрамаслигингиз керак. Замонавий футболда кўплаб ажойиб футболчилар мавжуд. Менимча бу совринга лойиқ ёки лойиқ эмаслигим ҳақида саволга бошқалар жавоб бергани мантиққан тўғрироқ бўлади.

Манба: Голос Футбола
Киритилди: 04:28, 02.01.2020.
Ўқилди: 7787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик