Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Гвардиола: “Ливерпуль"га етиб олишнинг иложи йўқ

Баҳо:
+-1 | -

"Манчестер сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола “Эвертон”га қарши учравдан сўнг, матбуот анжуманида бир нечта саволларга жавоб берди. Ушу кичик интервюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Пеп Яқиндагина Агуеро “Ливерпуль”га етиб олишнинг иложи йўқ деб айтди. Наҳотки “Ливерпул”га етиб олишнинг иложи йўқ?

Бунинг иложи Йўқ. Тўғриси бу саволга ҳар бир матбоут анжуманида жавоб беришдан чарчаб ҳам кетдим. Уларга етиб олишнинг иложи йўқ ва бу ҳақида ўйлаб ўтирмаслик керак. Айни дамда “Ливерпуль” етакчилик қилмоқда. Улардан 14-17 очко ортда қола туриб биринчи ўринни эгаллаш ҳақида бош қотиришимиз мантиққа ҳам тўғри келмайди. Яхшиси кейинг ўйинларимизда сифатлироқ тўп суриш ҳақида ўйлаганимиз фойдалироқ бўлади. Мавсум сўнггида иложи борича энг баланд нуқтада бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Шунингдек ЕЧЛ ҳақида ҳам бош қотиришимиз шарт. Кейинги мавсумни ҳам унутмаслик керак. Бу мавсумда АПЛда ғолиб чиқмаслик барчаси тугаганини билдирмайди. Бу мавсумдаги ўйинлар келаси мавсумга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз учун имконият яратиб бермоқда. Умид қиламанки, кейинг мавсум янада омадлироқ чиқади.

Пеп агар сиз ғолибликни “Ливерпуль”га тақдим этиб бўлган бўлсангиз, қай йўсинда футболчиларни руҳлантиряпсиз? Ахир ўтган икки мавсумда чемионликни ҳеч кимга бермадингларку?

Eнг зўр руҳий далда бу майдонда рақибдан яхшироқ тўп суриш ва тинимсиз ғалаба қозониш. Ман буни чинакам мотиватциа деса бўлади. Хатто ўтган мавсумда ҳам мен уларни соврин ютиш руҳида тарбияламаганман. Йигитларга иложи борича яхшироқ тўп суриш кераклигини уқтирганман холос. Ҳозир кейинг рақибларимиз ҳақида бош қотиряпмиз.

Пеп сиз “Эвртон”га қарши учрашув олдидан иккита ўйинда тўп ўтказиб юбормадингиз? Бу сизнинг учун қанчалар муҳим?

Eнг муҳими майдонда яхши тўп суриш. Қуруқ ғалабалар ҳам муҳим, лекин бу ер АПЛ. Бу мусобақада ҳар қандай рақиб ўйин давомида ўз имкониятларига эга бўлишга қодир. Улар вазиятлардан қандай фойдаланишининг бизга ҳеч қандай алоқси йўқ. Шу сабабли, қуруқ ҳисобда ғалаба қозонишга у қадар катта аҳамият бермайман. Муҳими ўз фалсафамизга таянган футболни намойиш этиш.

“Шеффилд”га қарши баҳсдаги ғалаба сизнинг АПЛдаги юзинчи ғалабангизга айланди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

Бу нафақат менинг балки бутун “Манчестер Сити”нинг ғалабаси. Бундай натижа билан клуб инфратузилмасини фаолият олиб бораётган барча-барчани табрикламоқчиман. Футболчиларни ҳам. Биз 135 та учрашувнинг 100 тасида ғалаба қозондик. Қолган 35 та учрашувнинг нечтасида мағлуб бўлганимиздан хабарим йўқ, лекин бу кўрсатгич билан фахрлансак арзийди. Бу кўрсатгич орқарли Англияда фаолият олиб борган бошқа кучли мураббийлардан ўзиб кетишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун “Манчестер Сити”да сўнгги 4 йил давомида тўп сурган барча футболчиларга ўз минаддорчилигимни билдирмоқчиман. Биз Англиянинг грандларини қувиб ўтишни уддаладик. Эндиликда “Сити” “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Эвертон” сингари грандлардан илгаралиб кетгани тарихдан жой олди. Бу эса, ўз навбатида бизнинг 4 мавсум давомида нималар қилганимизни кўрсатиб беради. Тўғрироқ айтсам уч ярим йил. ҚИсқа фурсат давомида ўта муҳим бир нечта ғалабаларни қўлга киритдик. ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳсларида тарих ёзганимизча йўқ. Барчасини биз учун милиметр офсайд ёки инобатга олинмаган гол ҳал этиб қўйиши мумкин. АПЛ баҳсларидаги юқори кўрсатгичларга эришиш учун узоқ муддат давомида сифатли футбол ўйнаш талаб этилади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:42, 03.01.2020.
Ўқилди: 5761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.