"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзда жамоани бепул тарк этиши мумкин.
ФИФАнинг тегишли регламенти 15-бандига кўра, бир мавсум давомида ўз жамоасининг 10 фоиздан кам ўйинларида қатнашган профессионал футболчи асосли сабаб келтирса, муддатидан аввал шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Асос ишончли бўлса, клубга компенсация пули тўланмайди.
Хамес ҳаттоки 10 фоиздан кўпроқ ўйинларда иштирок этган тақдирда эса 2021 йилнинг ёзида унинг "Мадрид" билан шартномаси якунига етади ва шундан сўнг эркин агент сифатида "Қироллик клуби"ни тарк этади.
Ҳозирда колумбиялик футболчига Карло Анчелотти бошқарувидаги "Эвертон"дан қизиқиш мавжуд.