Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ориф Толипов блоги: «Жаноб жвачка»

Баҳо:
+ | -

France Football журнали тарихдаги энг кучли 50 нафар фуҳбол мураббийи номини эълон қилди. Унга кўра, нидерландиялик Ринус Михелс биринчи ўринни кўлга киритган. "Тотал футбол"нинг илк амалиётчиларидан бири бўлган Михелс "Аякс", "Барселона" ҳамда Нидерландия термасидаги фаолияти билан ёши катта ва ёши улуғ футбол ишқибозларига кўпроқ таниш ном бўлса керак. Масалан мен бу шахсни фақат ўқиб ўрганишим мумкин.

Лекин, топ-50 рейтингнинг иккинчи ўринидаги мураббий фаолияти мен учун таниш ва жуда қадрли. Фақат мен учун шундай бўлмаса керак. Ушбу матнни ўқиётганлар орасида, қайси клубга мухлислик қилишидан қатъий назар Сэр Алекс Фергюсонни ҳурмат қиладиганлар кўпчиликни ташкил қилса не ажаб. Бу инсон бир клубда ўйини фарқли, натижаси бирдек юксак бўлган бир неча авлод шакллантира олгани билан жуда қадрли менга. Яна кимгадир бошқа жиҳати қадрлироқ унинг.

Болаликда дадам билан клуби ўйинларини кўрганимизда мен учун унинг номи бошқача бўларди. "Жвачка" дердим уни экранда кўриб қолсам. Тинмай сақич чайнаб ўйинни кузатувчи бу киши ўзгаришлардаги топқирлиги билан кўп ажаблантирарди. Тедди Шерингэм, Оле Гуннар Сульшер, Карлос Тевес ва бошқалар майдонга тушар экан рақиб биринчи психологик зарбани қабул қилиб оларди. Кейин вазият ўзгариб кетар, у эса сақич чайнашда давом этаверарди.

У пресс-конференцияларда тилига эрк бермасди. Узоқ йиллик фаолияти можароларсиз ўтмаган, табиий. Аммо, барибир у ҳақиқий бир жентлмен, ростмана бир рицар эди. Кечагина ижтимоий тармоқда бир иқтибосига кўзим тушди. Маъно шундай эди: майдонда вазият қийин бўлиб тургандагина ҳақиқий футболчиларни ажрата бошлайсан. Ҳаётда ҳам шундай, қийинчилик даврларда аслият намоён бўлади!

Шу кунларда бу инсоннинг автобиографик китобини мутолаа қиляпман. Асар уни ёзишга кўмаклашган инсонларга миннатдорлик изҳори билан бошланади. Бир чеккадан ҳаммани эслайди қария. Ношир, суратчи, мусаҳҳиҳ... барчани илиқ сўзлар билан алоҳида эслайди. Энди бир тасаввур қилинг, 27 йил умри ўтган клубда унга кўмаклашганларга муносабати қандай бўлар экан?!

Хуллас, Фергюсон мен учун футбол спорт турининг, у илгари сурадиган фалсафанинг тирик рамзи.

Бир, орзум бор! Яқин вақт ичида "МЮ" Чемпионлар лигаси ё АПЛни ютса-ю, совринни сардорга Ферги амаки топширса! Яъни, ҳаёт эканида бутун умрини бағишланган жамоаси юксалишини яна бир бор кўрса бу кекса шотланд!

Тўғри тушунасиз деб умид қиламан. Бу ерда бир клубга мухлислик элементи асло йўқ! Бу - футболга мухлислик, наздимда!

Ориф Толипов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:08, 04.01.2020.
Ўқилди: 3755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.