Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Ўзбек бокси Англия нашри эътирофида

Баҳо:
+ | -

Англиянинг яккакураш спорт турларини ёритишга ихтисослаштирилган етакчи thefight-site.com спорт сайти ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари номини эълон қилди.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари кўрсатилган.

Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, “Йил боксчиси” сифатида Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эътироф этилган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.

Йил жанги йўналишида эса гарчи ғолиб бўла олмаган бўлсада, Миразизбек Мирзахалиловнинг ЖЧ ярим финалида мўғулистонлик Ерденебат Тсендбатаарга қарши жанги кучли учликка кирган. Ўша жангда ҳамюртимиз рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олганди.

Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи боксчилар” рўйхатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаковнинг номи ҳам келтирилган. Ғалабали жангдан сўнг мухлисларга ажойиб сальто намойиш этиб берувчи Абдумалик мақолада келажаги порлоқ боксчи сифатида қайд этилган.

“Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Екатеринбургда Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

“Йилнинг энг яхши бокс мактаби” йўналишида ҳам Ўзбекистон энг яхши сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 23:23, 06.01.2020.
Ўқилди: 4857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.