Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ПСЖ “Милан”нинг икки футболчисга кўз тикди

 

“Парижнинг ПСЖ жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида ўз таркибига “Милан”нинг икки футболчисини қўшиб олишни режалаштирмоқда.”,-деб хабар тарқатмоқда "Cоrriera della sport" нашри.

Манба берган маълумотга қараганда Париж клуби Милан шахри жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Пакета ва ҳимоячи Алессио Романьолини сотиб олишни режалаштирмоқда.

ПСЖ икки футболчи учун “Милан”га 80 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда. Италия нашрлари берган хабарларга кўра, бу нарх “Милан”ни ҳам мутлоқ қониқтиради. Агарда, футболчилар ва ПСЖ ўртасида ҳеч қандай муаммо чиқмаса, қишки трансфер ойнаси ёпилгинига қадар ПСЖ иккита футболчи билан шартнома имзолаши мумкин.


Eслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Парижликлар “Милан”нинг яна бир футболчиси Франк Кессье билан ҳам қизиққан эди.

ПСЖ таркибни “тозаламоқчи”

Париж супер клуби қишки трансфер ойнаси чоғида ўз таркибидаги бир нечта футболчиларни сотувга қўйишга қарор қилди. Бу ҳақида таниқли sport.еs нашри хабар бермоқда. Айни дамда Парижликлар бир йўла бир нечта футболчини зудлик билан сотиб юбориш чораларини кўришмоқда.

Клуб тузган “қора рўйхат” билан танишинг: Тома Менье, Тело Керер, Идрисса Гейе, Леандро Паредес, Андер Эррера, Юлиан Дракслер ва Эдинсон Кавани. Бу рўйхат янада катталашиш мумкин. Бу футболчиларнинг умумий қиймати 195 миллион ервога тенг бўлишига қарамай, жамоа ўз футболчиларини арзонроқ нархлар эвазига бўлса ҳам қўйиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Манба берган маълумотларга таянадиган бўлсак, парижликлар ярим ҳимоядаги йўқотишни Эмре Жан ва Кристиан Эриксенлар ёрдамида тўлдиришни режалаштирмоқда.

Украиналик футболчи Туркия клубига ўтди

Айни дамда Украина терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири саналмуш Денис Гармаш фаолиятини Туркияда давом эттриадиган бўлди. Туркиянинг “Резесипор” жамоаси бу ҳақида ўзининг расмий сайтида маълумот бериб ўтди. Ҳозирча турк клуби футболчини 6 ойга ижара асосида таркибига қўшиб олмоқда. Агарда, клуб футболчининг ўйинидан қониқса, ёзда Туркя клуби “Динамо” Киев”дан Гармашнинг шартномасини сотиб олиши режалаштирилмоқда.

Eндиликда “Резесипор” таркибида украиналик футболчиларнинг сони иккитага етди. Бундан аввалроқ 2019-йилда Николай Морозюк ҳам “Резесипор” футболчисига айланган эди.

“Ювентус” туркиялик футболчини олиб қолмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Мерих Демирел бир йўла бир нечта грандлар эътиборига тушиб қолганидан хабарингиз бор. 21 ёшлик турк учун курашга “Манчестер Сити”, “Лестер”, “Боруссия Дортмунд” сингари жамоалар киришганига қарамай, “Юве” ҳимоячини сотишдан бош тортмоқда.

“Tuttosport” нашри берган маълумотларга қараганда “Лестер” ҳимоячи учун 35 миллион евро таклиф қилган бўлса, немис клуби Демирел учун 40 миллиондан ҳам воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Куни кеча клуб раҳбарлари туркиялик футболчининг келажаги борасида сўнгги қарорни қабул қилди. Унга кўра, Демирел борасидаги барча таклифлар ёзга қадар кўриб чиқилмайдинган бўлди.

Eслатиб ўтамиз, бунга қадар футболчининг агенти билан “Шалке”, “Баер” ва “Интер” жамоаси вакиллари боғланишга урунган.

“Барселона” Видални сотадими?

Католониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видал билан Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиб қолгани ҳақида аввалроқ ҳам хабар берган эдик. Италя клуби футболчини 15 миллион ево эвазига сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи, бироқ клуб чилилик футболчи 20 миллиондан камига сотилмаслигини маълум қилган эди.

Direcn TV берган маълумотларга қараганда, эндиликда Видалнинг ҳизматлари билан “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиб қолган. “Қизил иблислар” ярим ҳимоячи учун 22 миллион евро таклиф қилишмоқда. Клуб раҳбарлари футболчини сотиб юборишга қарши эмас, бироқ жамоа бош мураббийи Эрнесто Валверде Видални мавсум сўнггига қадар жамоада қолишини истамоқда. Воқеялар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:48, 07.01.2020.
Ўқилди: 13372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.