“Ювентус” спорт директори Фабио Паратичи жамоа ярим ҳимоячилари Эмре Жан ва Адриен Рабьоларнинг келажагига ойдинлик киритди.
“Жан биз билан қолади, Рабьо ҳам. Адриен биз учун жуда муҳим футболчи. “Ювентус” трансфер бозорида ҳотиржам. Кулушевскининг харидидан сўнг биз учун трансфер ойнаси ёпилди”, дейди Паратичи.