Кириш Регистрация

Зидан «Валенсия»га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания суперкубогининг ярим финалидан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳақли ва қувончли натижа. Бугун ажойиб ўйнадик. Яхши ўйин кўрсатиш учун бизда барча нарса бор. Биз буни "Валенсия" каби кучли рақибга қарши ўйинда исботладик. Энди эса дам олиб, финалга тайёргарлик кўрамиз.

Биз ўйин бошиданоқ яхши ҳужум қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйин нисбатан вертикал кўринишда бўлди. Қандай ўйнашни биладиган жамоага қарши ҳаракат қилиш осон эмас. «Реал» финалда, биз бундан хурсандмиз.

Бугун майдонга 5 ярим ҳимоячини туширдим. Винисиус ва Родриго захирада қолди, аммо қанотларда кўпроқ имкониятларга эга бўлиш мақсадида Иско ва Модрични майдонга туширдим. Уларнинг барчаси яхши ўйнади. Бу фақат бугунги ўйин учун режа эди. Мен қанот ярим ҳимоячиларини туширишим мумкин эди, аммо бунинг аксини қилдим. Бу режа иш берди. Бизда ресурслар кўп. Кроос ва Модричнинг голлари бу исботлаб турибди.

Иско ҳақида тўхталадиган бўлсам, унинг голи муҳим аҳамиятга эга. Сафдан чиққан икки-уч нафар муҳим футболчиларимиз бор эди. Майдонга тушиш имкониятига эга бўлган қолган футболчилар ўз имкониятларидан яхши фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Жамоада ротация амалга оширилган пайтда ўйин динамикаси кўп ўзгармайди. Бу биз учун катта аҳамиятга эга эди. Бугунги ғалаба — олдинга ташланган қадам. Лекин олдинда бизни финал кутиб турибди», – деди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:05, 09.01.2020.
Ўқилди: 5624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.