Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги саккизинчи кун. Ўйин олдидан машғулот

Баҳо:
+ | -
"Локомотив" янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини ўтказиш учун 3 январь куни Тошкентдан БАА томон йўл олганди.

Бугун жамоанинг Абу Дабига келганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. "Темирйўлчилар"нинг бугунги машғулоти бир маҳал кечди. Сабаби жамоани эртага дастлабки ўртоқлик учрашуви кутяпти, шу боис кундузги машғулот майдонда бўлди, кечки пайт эса мураббийлар футбол назарияси бўйича сабоқ ўтишди. 

Бугунги машғулот эртанги ўйин олдидан атайин ўйинолди машғулот сифатида ўтди деб бўлмайди. Чунки "Локо"нинг асосий мақсади ўртоқлик ўйинлари эмас, балки 21 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси плей-офф учрашуви. 

Эртанги назорат баҳси Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс"га қарши кечади. Дубайдаги "Sevens" стадионида ташкил этиладиган учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти 16:00)да старт олади. Ўйлаймизки, мазкур беллашув жамоамиз учун ҳар томонлама фойдали бўлади, ҳар ҳолда "Рейнжерс" Европада ўзига яраша тарих ёзган клублардан бири ҳисобланади.

Бугунги машғулот ҳам ўзига яраша қизғин кечди. Барча тиним билмай меҳнат қиляпти ва мавсумга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Эртага жамоа 11:45да "Marriott" меҳмонхонасидан Дубай сари йўлга чиқади. Ўйиндан кейин кечқурун навбатдаги кундаликни тақдим этамиз. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

 

Манба: Lokomotiv.uz
Киритилди: 23:54, 10.01.2020.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.