Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Локомотив»нинг дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби «Глазго Рейнжерс» ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -
3 январдан БАА пойхати Абу Дабида қишки ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Локомотив" эртага, 11 январь куни янги йил ҳисобидан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар"нинг илк рақиби Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" бўлади. "Глазго Рейнжерс" айни пайтда Дубайда машғулот ўтказяпти ва мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрмоқда. Эртанги баҳс Дубайдаги "Sevens" стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти 16:00)да бошланади. Хўш, "темирйўлчилар"нинг ушбу рақиби ҳақида нима дейиш мумкин?

- "Глазго Рейнжерс" 1872 йил ташкил топган бўлиб, Шотландиянинг энг кўп соврин ютган жамоаси ҳисобланади. Бу жамоа ўз тарихида 54 марта чемпионликни нишонлаган, шунингдек 33 бор Кубокни қўлга киритган. "Рейнжерс" уй учрашувларини Глазгодаги 50,817 мухлисга мўлжалланган "Айброкс" стадионида ўтказади.

- Бундан ташқари бу жамоа 1972 йил Кубок эгалари Кубогида зафар қучган, 2008 йил бўлиб ўтган УЕФА Кубоги финалида ўйнаган. "Глазго Рейнжерс" ўтган мавсум ички чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлик "Селтик"ка насиб этди. 

- Бу мавсум жамоа ҳозирча турнир жадвалида иккинчи ўринда боряпти. Глазголиклар 19 ўйинда 50 очко тўплашди, пешқадам "Селтик" ҳисобида эса 52 очко бор. Қолаверса "Рейнжерс" ашаддий рақибидан битта кам ўйин ўтказган. 

- Жамоа бош мураббийи барчамизга яхши таниш Стивен Жеррард ҳисобланади. Англиялик машҳур собиқ футболчи 2018 йилдан бери ушбу жамоани бошқариб келяпти.

- 39 ёшли мураббий футболчилик пайтида "Ливерпуль" сардори бўлиш билан бирга қатор ютуқларни қўлга киритган. Айниқса 2004/2005 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигаси финалида "Милан" мағлуб этилиши Жеррард ҳаётида ўчмас из қолдирган. 

- Мураббийлик фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган Жеррард Шотландиянинг декабрдаги "Энг яхши мураббийи" деб топилди ва тегишли совринни қабул қилиб олди. 

- "Глазго Рейнжерс" сафида бир нечта таниқли футболчилар тўп тепади. Шулар орасида энг машҳури Жермейн Дефо. Бундан ташқари жамоада Жон Фланаган, Энди Кинг, Скотт Эрфильд, Стивен Дэвис каби футболчилар ҳам бор.

- Шотланд клубининг Дубайдаги йиғини олти кунга мўлжалланган. "Локо" билан ўйиндан сўнг жамоа яна Шотландияга қайтиб кетади.

- "Локомотив" эса 14 январь куни Хитойнинг "Жиангсу Сунинг" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Манба: Lokomotiv.uz
Киритилди: 23:58, 10.01.2020.
Ўқилди: 3311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.