Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Германия 16:0 Россия?! Гранд терма жамоаларнинг энг йирик ғалабалари

Баҳо:
+ | -1

Бугун Футбол оламиниг энг кўзга кўринган терма жамоаларининг энг йирик хисобдаги ғалабаларини ёдга олмоқчимиз.

Испания

21-асрнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланувчи Испания терма жамоасининг энг улкан ғалабаси 1983-йилда Малта терма жамоасига қарши ўйинда кузатилган. Ўша учрашувда испанлар рақибни 12:1 ҳисобида тор-мор келтиришга муваффақ бўлишган эди. 21-асрга келиб Испания футболида кескин кўтарилиш кузатилди. Ушбу юрт терма жамоаси янги асрдаги энг йирик хисобдаги ғалабасини 2013-йилда бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубоги доирасида Таити термасига қарши ўйинда қўлга киритгани ёдингизда бўлса, ажаб эмас. Ўша учрашувда испаналар Океания минтақасидан ташриф буюрган футболчилар дарвозасига жавобсиз 10 та гол киритишга муваффақ бўлишади. Фернандо Торрес покер қайд этган бўлса, Давид Вилла хет-трикни ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Шунингдек, Давид Силва ҳам иккита голга муалифлик қилган бўлса, Хуан Мата ҳам гол киритиб ўйинга мантиқий якун ясаб беради.

Англия

Футбол ватани вакиллари ҳам Европанинг бошқа гранд жамоалари сингари минтақадаги кучсиз терма жамоаларга қарши учрашувларда ўзини яхши ҳис этади. Ингилизлар ўзининг бой тарихидаги энг йирик хисобдаги ғалабани 1960-йилда Люксенбургга қарши учрашувда қайд этишган. Лондонда бўлиб ўтган ўйин ингилизлар рақибни жавобсиз тўққизта гол билан “сийлашган” бўлса, 2013-йилда бечора Сан Марино ҳам инглизлардан худди шу хисобда жабр кўради. Жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинлари доирасида кечган ўйинда ингилизлардан Лемпард, Дефо, Чемберлен, Эшли Янг, Старридж ўз номини таблога ёздириб қўйишган.

Бразилия

Чарм тўп афсунгарлари ҳам ўз тарихида бир неча бор йирик хисобдаги ғалабаларни қўлга киритишгани табиий. Мундиалларда барчадан кўпроқ зафар қучган Бразилия ўтган асрнинг 49-йилида “Копа Америка” мусобақаси доирасида Боливияга қарши учрашувда 10:1 натижаси билан ғалаба қозонишган бўлса, орадан 8 йил ўтиб Колумбия дарвозасига жавобсиз 9 гол киритишни уддалашаган. 21-асрга келиб Жанубий Америка жамоаларида ўсиш кузатилган бўлсада, Бразилия рақибаларини йирик ҳисобда доғда қолдиришда давом этаверди. 2000-йилда ҳали “пентакампион” даражасига кўтарилмаган жамоа Венесуэла термаси дарвозасига 6 та жавобсиз гол киритади. Ўша учрашувда Рамарио 31 дақиқа ичида тўррта гол киритишга муваффақ бўлгани билан ҳам мухлислар ёдида қолган.

Франция

 

Статистик маълумотларга қараганда, Французлар кучсиз рақибларга қарши учрашувда рақибни тор-мор этишни унча хуш кўрмайди. Амалдаги ЖЧ ғолибларининг янги асрдаги энг йирик ғалабаси 2004-йилги Европа чемпионати учун саралаш учрашувида қайд этилган. Бу сафар “бечора” Малта Францияга рекод ўрнатишда ёрдам бериб юборади. Французлар ўша учрашувда рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритишни уддалашган эди. Шундай бўлсада, жамоа тарихидаги энг йирик ғалабани 20 аср сўнггида қўлга киритган. Осер майдонда бўлиб ўтган учрашувда Азербайжон даровазаси жавобсиз 10 бор ишғол этилган. 

Германия

Немис машинаси тарихида йирик ғалабалар кўп учраган бўлсада, бугун ушбу ғалабалар ичида энг йирик натижа қайд этилганларига тўхталиб ўтамиз. 2008-йила бўлиб ўтган қитъа биринчилиги учун саралаш баҳслари доирасида Сан Марино терма жамоаси билан тўқнаш келган Германия янги асрдаги энг йирик хисобдаги ғалабани қолга киритди. Ўша учашувда Немислар рақибни 13:0 натижасида таслим қилишди. Энг қизиғу шундаки, Жамоа 20 аср аввалида бундан ҳам йирикроқ хисобда ғалаба қознишга муваффақ бўлган. 1912-йилда бўлиб ўтган Олимпияданинг футбол ўйинлари чоғида Россиялик чарм тўп усталарига қарши тўқнаш келган немис машинаси ўз тарихидаги энг йирик хисобдаги ғалабани қўлга киритади. Голларга бой ўтган учрашувдан сўнг, таблода 16 : 0 натижаси порлайди. Ўша учрашувда Германия ҳар бир таймда саккизтадан гол киритишга муваффақ бўлган бўлса, ҳужумчи Эрик Фукс ўз ҳисобига 9 та гол ёзиб қўяди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:55, 11.01.2020.
Ўқилди: 4651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.