Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Абдувоҳид Неъматов: «Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз»

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Таиландда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур қитъа биринчилигининг иккинчи тур учрашувига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Эронга қарши ортда қолган ўйин кўп жиҳатдан йигитларимизни хушёрликка чақиргани табиий. Эътиборингизга жамоамизнинг энг ёш вакили (18 ёш) бўлишига қарамасдан асосий таркиб дарвозабони бўлишга улгурган Абдувоҳид Неъматов билан ўтган суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Биринчи ўйиндан жамоанинг кўнгли тўлдими?
– Дастлабки ўйинни дуранг билан бошладик. Сезиб турибмиз, бутун халқимиз биздан бу ўйинда ғалаба кутишган эди. Аммо ўйин анча қийин кечди. Ёпиқ ўтган ўйин сабаб ўзимизнинг 100 фоизлик ўйинимизни кўрсата олмадик. Энди иккинчи ўйинда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

– Хитой билан ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Аъло даражада. Ҳамма йигитларнинг кайфияти яхши. Ҳар куни видеотасвирлар орқали рақибнинг ожиз ва кучли томонларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Хитойга қарши ўйинда чиройли ғалаба билан 3 очко қўлга киритишга ваъда берамиз.

– Йигитларда шароитлар, озиқ-овқатлар бўйича камчилик бўлмаяптими?
– Асло. Яқин 1 ҳафта ичида бунақа томондан сира камчилик кўрмадик. Бизни қўллаб-қувватлашга келган ҳамюртларимиз ўзлари билан бизга миллий овқатларимизни олиб келишган. Қолаверса, ҳар куни ўзбек таомларини ҳам тайёрлаб беришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Токио Олимпиадаси учун йўлланма бериши унга бўлган эътиборни яна бир карра оширмоқда. Эртага гуруҳ босқичи доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйинимиз Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.

“С” гуруҳидан жой олган жамоамиз дастлабки тур эронлик тенгқурларига қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этган. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни беришган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:06, 11.01.2020.
Ўқилди: 3874 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2192]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2165]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2056]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1855]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1776]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1714]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1606]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1603]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1579]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик