Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

AFC U23. Олимпиячиларимиз Хитойни мағлуб этишди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг 2-турига келиб ўз ўйинини намойиш қилишга муваффақ бўлди. Барча ўйинчиларимиз ўзларининг яхши жиҳатларини намойиш қилишди.

Йигитларимиз баҳснинг 6-дақиқасидаёқ Хитой дарвозасини ишғол қилишган эди, аммо VAR вазиятни кўриб чиқиб, голни бекор қилди. Бу вазиятда Ғаниев жаримадан кучли зарба йўллаганидан сўнг дарвозабон тўпни мушти билан уриб юборди, аммо тўп дарвоза майдонидан узоққа кетмади. Тўп учун курашда футболчимиз рақиб ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатди, деб топилди.

Умуман олганда, ўйин давомида тўп назорати ва хавфли ҳужумлар бўйича терма жамоамиз устунликка эришдик. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Хитойликлар ўз жарима майдони ичида Бозоровни чалиб йиқитишди. Белгиланган пенальтини Ислом Қобилов аниқ амалга оширди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса VAR бизга кутилмаган совғани тақдим этди. Эътибордан четда қолган вазиятда Хитой дарвозасига пенальти белгиланди. Ўша вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккан экан. Аммо Ислом Қобиловнинг бу галги 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, ўйинда иккинчи голни уришга эришдик. Фут болчимизнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди, ўша вазиятда очилган Тўхтасинов дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга вазиятда Миржаҳон Мираҳмадов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз очколарини 4тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

AFC U23. "С" гуруҳи, 2-тур
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:2 (0:1)
Голлар: Ислом Қобилов (45+2-пенальти), Нурулло Тўхтасинов (80)
Ноаниқ пенальти: Ислом Қобилов (66, дарвозабон)
12 январь 2020 йил. Сонгхла. «Тинсуланон» стадиони. 18:15
Хитой U-23: 12.Чен Вей, 03.Хуанг Женгю, 04.Вей Жен, 05.Жу Ченжие, 06.Хуанг Конг (Жанг Лингфенг 56), 07.Йанг Лию, 08.Дуан Лиу Ю (Тиан Хин 59), 10.Ху Жинг Ханг, 11.Чен Бинбин, 14.Жао Жинг Фей, 15.Фенг Боксуан
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев (Достон Ибрагимов 90+1), 10.Бобир Абдихолиқов (Миржаҳон Мираҳмадов 86), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (Нурилло Тўхтасинов 75)
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Ал Жассим, Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ, Ҳамис Ал Кувари (ҳаммаси Қатар)
VAR ҳакамлари: Абдулла Ал Марри (Қатар), Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али, Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад (иккиси БАА)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-т Т - Н  О 
 9 Жанубий Корея 2 2 0 0 3-1 6
10 Ўзбекистон 2 1 1 0 3-1 4
11 Эрон 2 0 1 1 2-3 1
12 Хитой 2 0 0 2 0-3 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:07, 12.01.2020.
Ўқилди: 5182 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.