Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Даврон Файзиев: Учинчи тур ўйинидаги мотивация бизга ёрдам беради

Баҳо:
+ | -

Босимдан ўтиб олинди. Эрон билан дурангдан кейин озгина хавотир бор эди. Керакли пайт жамоа бирлаша олди. Футбол эса жамоавий ўйин. Ҳозир бир неча футболчини ажратиб айтишим мумкин, лекин, назаримда, аравани ҳамма бирдек тортди.

Ҳаммаси яхшику-я, аммо ҳали гуруҳдан чиқмадик. Корея балки иккинчи таркибни туширар. Бу дегани асосий таркибга ўч “оч бўрилар” овга чиқади. Мотивация масаласи эса ростдан ҳам фойдамизга хизмат қилади, деб ўйлайман. Бизга дуранг кифоя, лекин дуранг керакмас деб тушиш керак, шунда дурангга эришса бўлади.

Корея мураббийи негадир бизнинг ўйинни медиа-трибунадан биз билан кузатди. Ўйлаб қарасам 2та қуённи урибди ақл билан. Ҳам майдонни “живой” кузатди, ҳам мониторда такрорларни кўрди. Ўзи ўтириш мумкинмас, бир ҳамкасбим айтгандек - видеога олиб ОФК порталига бериш мумкин. Лекин, бу иш билан ўзимизда ҳам, четда ҳам шуғулланмаймиз. Ғалаба муборак! Давом этамиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 22:26, 12.01.2020.
Ўқилди: 9868 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6456]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5005]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4131]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3469]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3220]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3134]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2933]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2883]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2504]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2144]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик