Парижнинг ПСЖ клуби етакчиси Неймар Франциянинг L'e quipe нашри учун кичик интервью бериб ўтди.
Айни дамдаги ёки собиқ футболчиларнинг қай бири билан бир жамоада тўп суришни истайсан?
Би жуда ҳам қийин савол. Сабаби, кўплаб футболчилар билан бирга тўп суришни истаганман. Шунинг учун бир нечта футболчиларни номини айтаман. Рамарио, бразилиялик Роналдо. Мен терма жамоада дебют қилганимда, «сўйлоқ» аллақачон терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйган эди. Шунинг учун ҳам у билан бир жамоада тўп суриш насиб этмади. Зидан ва Ибраҳимович билан ҳам бир жамоада тўп суришни истайман.
Ортда қолган 2019-йил ҳақида нималар дея оласан? Кириб келган 2020-йилдан нималарни кутяпсан?
Профессионал ва шахсий томондан ёндашадиган бўлсам, 2019-йил мен учун жуда оғир ўтди. У ўзгаришларга бой бўлди. Унда бўлиб ўтган воқеалар кўп нарсаларга ўргатди. Аввалига, мен жароҳат олдим. Тикланишни тўлиқ амалга оширмадим ва яна жароҳат олди. Ортда қолган йилни омадсиз келганига қарамай, менга яхшигина сабоқ бўлди. Айнан шу йил сабабли янада тажрибали футболчига айландим. Ортирган тажрибам туфайли 2020-йил анча қувноқроқ ўтадиган кўринмоқда. Янги йилда мен ўзимни яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
ПСЖнинг ЕЧЛдаги имкониятларини қабдай баҳолайсан?
Мен бизнинг жамоада ЕЧЛда муваффақият қозонишга етарлича имконият мавжуд деб ҳисоблайман. Бизнинг жамоа анча уюшқоқ ва таркибимиз ҳам етарлича кенгайтирилган. Айни дамда клуб ўзининг энг кучли таркибига эга. Клуб аввалги сафарлардан фарқли ўлароқ, бу галги ЕЧЛ баҳсларида ғолиблик учун яхшироқ имконият ҳосил қилган. Умуман олганда, мен жамоамизнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Бу мусобақадан аввал ғалаба қозонмаган бўлсакда, охиригача кураш олиб борамиз. Умид қиламанки, биз финал ўйинида иштрок этамиз.