Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Ўткир тиғли, уч найзали Ўзбекистондан эҳтиёт бўлинг!»

Баҳо:
+ | -

15 январь куни бўладиган Ўзбекистон U23 - Жанубий Корея U23 ўйини олдидан Корейс спорт нашрлари турли хил мақолалар чоп этишяпти. Аҳамиятлиси, корейслар ўтган Осиё чемпионати ғолиби сифатида Ўзбекистон U23 термасидан ҳайиқишаётганидир. “Choson Sport” нашри мухбири Ким Йонг Гининг never.com сайтидаги “Ажойиб ташкил этилган, ўткир тиғли, уч найзали Ўзбекистондан эҳтиёт бўлинг!” номли таҳлилий мақоласи эътиборимизни тортди.

“Ўткир тиғли, уч найзали - Ўзбекистон!”. Кореялик журналист Бобир Абдухолиқов, Жасур Яхшибоев ва Санжар Қодирқуловни “ўткир тиғли, уч найза” дея таърифлади. Хусусан, “тажовузкорлар”дан эҳтиёт бўлинг, дейилади мақолада.

“10-рақамдаги Абдухолиқов аниқ позиция танлайди ҳамда ўнг ва чапни яхши кўра олади. 177 см, 64 кг бўлган ушбу футболчи яхшигина дриблинг ва тезликка эга. Ўзбекистон термасининг даҳшатли кучи, ўнгдаги Яхшибоевдир. У терманинг қасри! Индивидуал маҳорати жуда кучли. Чапдаги, бўй-басти унча баланд бўлмаган Қодирқулов эса кутилмаган тезлик ва дриблингга эга. Ушбу учликнинг майдондаги посициясини ўзгартира олсаккина, мақсадга эришамиз”.

Мақолада терма жамоа бош мураббийи Ким Хак Боумнинг фикрлари ҳам келтирилган. У: “Биринчи ёки иккинчи ўрин унчалик муҳим эмас, лекин Сиз қирол бўлсангиз, биринчи ўринда чиқишингиз керак. Агар буни уддаласак, кейинги босқичда “D” гуруҳидан иккинчи ўринда чиққан жамоа билан ўйнаймиз ва кучимизни тежаймиз. Бунинг учун биз Ўзбекистон термаси билан қатъий ва бор кучимиз билан ўйнаймиз”, деди.

Шунингдек, журналист дарвозабон Абдувоҳид Неъматовнинг ҳаракатларини ҳам таҳлил қилган. “Ўзбекистоннинг Ахиллеси - бу дарвозабони. Абдувоҳид жамоанинг энг ёш ўйинчиси. У тўпни яхши ушлаб қолади. Бироқ, айрим ҳолларда тажрибаси етарли эмаслиги кўриниб қолмоқда”.

Раҳмиддин Шерматов
Жанубий Корея, Тегу шаҳри.
2020 йил 14 январь.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:10, 14.01.2020.
Ўқилди: 16928 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.