«Барселона» клуби янги бош мураббийи Кике Сетьен ўзининг дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кечагина ўзимнинг жонажон қишлоғимда сигирлар орасида юргандим, бугун эса бу ерда — «Барселона»даман. Жаҳоннинг энг яхши клуби бошқарувидаман. Менга 1-ўринда бораётган жамоани қолдирган Эрнесто Вальвердега миннатдорчилик билдираман. Бу клубнинг қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютишдан бошқа йўли йўли йўқ», – деди Сетьен матбуот анжуманида.