Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Нюькасл” қишда трансфер амалга оширади
Англиянинг “Нюькасл” клуби қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз сафини янги футболчилар билан тўлдриб олади”- деб хабар бермоқда “The Sun” нашри.
Клуб мураббийи Стив Брьюснинг маълум қилишича, жамоа раҳбари Майкл Эшли қишки трансферлар учун клубга 50 миллион евро ажратишга қарор қилган.
Ҳозирча, жамоа нишонида турган футболчиларнинг номи маълум қилингани йўқ.
Чонг Италия грандалари эътиборида
“Манчестер Юнайтед” клубининг ёш ва иқтидорли футболчиси Тахит Чонг учун курашга Италиянинг бир йўла икки гранд клуби қўшилди. Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда.
Айни дамда, вингернинг ҳизматлари билан “Наполи” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Голландиялик футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.
Футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома ёзда ўз якунига етгани боис, унинг харидорлари тобора ортиб бормоқда.
“Наполи”нинг Чонг учун курашга киришганига қарамай, асосий номзод “Ювентус” бўлиб турибди. Туринликлар футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишга ҳам улгуришган.
“Реал Мадирд” ҳимоячи изламоқда
Мадриднинг “Реал” жамоаси Серҳио Рамоснинг ўрнини босишга қодир ҳимоячи излашда давом этаётганидан хабарингиз бор.
“Mundo Deportivo”нинг маълум қилишича, клуб Рамоснинг ўрнини боса олишга қодир футболчи образида “Севилья” ҳимоячиси Диего Карлосни кўрмоқда.
26 ёшли бразилиялик ҳимоячига шунингдек “Ливерпуль” клуби ҳам кўз тикиб турибди. «Энфилд» эгалари уни Виржил Ван Дейк билан тандем ҳосил қилишни кўзлашмоқда.
“Севиля” ўз ҳимоячисини 75 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Агарда, клуб ҳимоячи учун нархни камайтирмаса, “Ливерпуль” унинг трансферидан воз кечиши мумин.
“Барселона” келажакни ўйлашда давом этмоқда
Каталониянинг “Барселона” жамоаси Аргентиналик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Бу ҳақида «Бока Хуниорс» расмий сайти маъломот бермоқда. 18 ёшли Сантьяго Рамос ёздаёқ “Барселона” билан 5 йиллик шартнома тузиши кутилмоқда. Тодибо «Шалке 04»га кетгач, марказий ҳимоячига бўлган эҳтиёж янада ошди.
Ёш ҳимоячи “Бока”нинг асосий таркибида дебют қилмаган бўлсада, каталонияликлар унинг келажагига тўлиқ ишонишмоқда. “Sport.es” берган маълумотларга қараганда, “Барса” ҳимоячи учун 500 минг евро тўлайди.
Гамейро ортга қайтишга яқин
Испаниянинг “Валенсия” жамоаси шарафини бир неча йиллардан бери ҳимоя қилиб келаётган Кевин Гамейро қишки трансфер ойнаси чоғида ўз клубини ўзгаритиши мумкин.
Айни дамда 32 ёшли ҳужумчининг ҳизматлари билан Франциянинг “Лион” клуби қизиқиб қолган. Жамоа бош мураббийи Руди Гарсиянинг шахсан ўзи Гамейрони таркибда кўришни истамоқда.
Eслатиб ўтамиз, Кевин давом этаётган мавсум давомида “Ла Лига”нинг 12 та ўйинида иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйди.