Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

АПЛ. «Ньюкасл» сўнгги сонияда «Челси»дан ғалабани тортиб олди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 20-тури доирасидаги бугундан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. «Ньюкасл» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилиб, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишди.

Аслида "қарғалар" баҳснинг 21-дақиқасида ҳисобни очишлари керак эди. Дарвоза тўсини "Челси"ни голдан қутқариб қолди.

Шундан сўнг устунлик асосан Лэмпард шогирдлари томонида бўлди. Айниқса, улар иккинчи бўлим сўнгида 2-3та голга тортадиган вазият яратишди. Хусусан, Абрахам яккама-якка вазиятда "Ньюкасл" дарвозабонини алдаб ўтдию, дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.

Қўшиб берилган 4 дақиқанинг сўнггиси ўтиб бораётганида мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. "Челси" ҳимоячиси тўпни қайтарди, аммо такрорий узатмани Айзек Хэйден бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Ньюкасл – Челси 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 90+4 Хэйден.
Ньюкасл – Дубравка, Фернандес, Кларк, Виллемс (Ритчи, 12), Крафт (Лонгстафф, 71), Альмирон, Хэйден, Шелви (Лонгстафф, 85), Сен-Максимен, Ласселс, Жоэлинтон.
Челси – Аррисабалага, Джеймс (Эмерсон, 75), Рюдигер, Кристенсен, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Маунт (Баркли, 68), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 80).
Огоҳлантиришлар: Хэйден (55), Эмерсон (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:26, 19.01.2020.
Ўқилди: 5193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик