Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Улкан ғалаба учун сўнгги қадам

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина ўз якунига етган учрашув терма жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан ўз якунига етди. Сайтимиз журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев телеграм каналида ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйинни томоша қилмаган мухлислар ҳисобга қараб жамоамизнинг осонлик билан ғалаба қозонганини таҳмин қилиши мумкин, бироқ барчаси тамомила ўзгача кўриниш олди.

Қайтиш

Ўйин бошида жамоамиз мудофасида кичик “мондраж”ни бошидан ўтказди. Ўтказиб юборилган гол ҳам айнан ўша саросиманинг сабаби. Ўйиннинг даражаси ва ғалабанинг қадри жуда баланд бўлгани боис, жамоамиз йигитлари катта босим остида қолиб кетишган эди. Қувонарлиси шундаки, бизнинг футболда кам учрайдиган ҳолатга гувоҳ бўлдик. Биз муҳим учрашувда биринчи гол ўтказиб юборишимизга қарамай, ўйинга ҚАЙТДИК! Сезган бўлсангиз, ҳисобни тенглаширганимиздан сўнг, йигитлардаги иштиёқ кескин кўтарилиб кетди. Бу табиий, бироқ иштиёқ ўйинга тузилган режани бузиб қўймади. Айнан жамоавий ўйин биринчи пландан тушмади.

Жасур Яхшибоев учун муҳим гол

Турнир олдидан жамоамизнинг етакчисига айланиши кутилган амалдаги чемпионнинг ўйинларига эътирозлар кўпайиб кетаётган эди. Ортиқча тўпга тегиниш ёки ўйинни ўзига олишга урунишлар мухлисалар томонидан ҳақли равишда танқидга учради. Бугунги баҳсда ҳам Жасур бир нечта имкониятга эга бўлишига қарамай, атиги битта гол киритди. Ташқаридан қараганда, бу оддий ҳолдек кўриниши мумкин, лекин ҳужумга жавоб берувчи футболчи учун бу жуда муҳим. Собиқ футболчилар ёки бу спорт билан шуғулланган инсонлар яхши билишади. Футболчи ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйса, ўз-ўзини енгиб ўтади ва бор эътиборини ўйинга қаратишни бошлайди. Соддароқ қилиб айтганда ўйинни ҳотиржам тарзда давом эттиради. Бу эса, совуқ бош билан қабул қилинадиган қарорларнинг ортишига сабаб бўлади. Умуман олганда, Жасурнинг голи ҳисобдаги фарқни катталаштиргандек кўрингани билан унинг терма жамоамиз учун салмоқи жуда улкан бўлишига ишончим комил.

Қобилов барчасини ўз жойига қўйди

Хитой дарвозасига иккинчи пенальтини голга айлантира олмаган Ислом ҳам катта босим остида қолиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Жамоамизнинг гуруҳ баҳсларидаги ўйинларида барчадан кўпроқ танқид қилинган сардорнинг асаблари анча эговлангани рост чинакам етакчилар мана шундай синовларда тобланади. Бугун Қобилов ўз фаолиятидаги энг муҳим голни киритишни уддалади. Ишонаверинг ўзи учун энг муҳим голини киритди. Биз учун энг оғриқли муаммо бўлган руҳий босимни енгиб ўтган Ислом ўзига бўлган ишончни ортиғИ билан қайтариб олишни уддалади. Бу гол унинг фаолияти сўнггига қадар қоқилишдан сўнг, яна туриш керак эканлигини эслатиб туриши аниқ.

Плей-офф ва гуруҳ баҳслари

Мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси ичига Эроннинг омадсизлиги ёрдамида кириб олган терма жамоамиз чинакам аутсайдер мақомида эди. Австралия Сурияни қўшимча дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб этди. Жанубий Корея футболчилари Иордания билан ўйинда стандарт вазиятлар эвазигагина ғолиб бўлишди. Саудияликларни Таиланд яхшигина “эзиб ташлади”. Биз эса, ўз гуруҳида биринчи ўринни олган БАА билан ўйинда класс намойиш этдик. Жараёнга доиммо якуний натижасига қараб баҳо бериш даркор. Насиб этса, керакли паллада керакли темпни беришни уддаладик. Асосийси бу ғалабадан эйфорияга берилиб кетмаслигимиз даркор. Энг муҳими бу ғалаба биз учун олдимизда турган иккита учрашувга туртки беришига умид қилиб қоламиз. Насиб қилса, шундай ҳам бўлади.

Ғарб минтақаси

Арабларга қарши тўп суриш қитъамизнинг ғарбий қисмидаги жамоаларига қарши майдонга тушишдан қулайроқ. Буни билиш учун футбол мутахассиси бўлиш шарт эмас. Пулга ҳам сотиб олиб бўлмайдиган қуръадан унумли фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ. Бугунги ўйин кўрсатиб берди-ки, терма жамоамизда “нимадир” бор. Ўша “нимадир”ни нима эканлигини Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг билиб оламиз. Яратган эгамиздан олимпиячиларимизнинг юзини ёруғ қилишини дуо қилиб турайлик. Ахир янги тарих яратиш учун сўнгги қадам қолди!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:32, 19.01.2020.
Ўқилди: 7885 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.