Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Клопп “Тоттенҳэм” ва “Манчестер Юнайтед”ни танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Кеча “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувдан сўнг, «TheSun» журналистигa интервью бериб ўтган мураббий кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

- Юрген эндиликда ҳакамлар қизил карточкани сариққа алмаштириш имкониятига эгалар. Бунинг учун монитордаги такрорий лавҳаларни томоша қилишлари мумкин. Бу вазиятга қандай баҳо берасиз?

- Менимча уларда монитор борлиги учун монитордан фойдаланишга қарор қилишган. Жиддий айтадиган бўлсак, бу қарорнинг асл моҳияти нимада эканлигидан бехабарман. Агар бу керакли қарорларни чиқаришда ёрдам берса яхши, бироқ энди ўйиндаги тўхталишлар сони янада ортиб кетади. АПЛ ўйинларида бундай баҳсли вазиятлар етарлича топилади. Мен ҳам бу борадаги бир нечта мақолаларни ўқиб чиқдим. Билишимча, ҳакамлар фақат карточка кўрсатаётганидагина монитордан фойдаланишлари мумкин. Демак, ҳакамлар тўғри қарор қабул қилиш учун ўзларида бор имкониятларнинг барчасини ишга туширишмоқчи.

- “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”нинг ўртасидаги азалий рақиблик ҳақида нима дея оласиз?

- Бу жуда муҳим учрашув. Ундаги ғалабанинг салмоғи катта, бироқ биз бугунги кунда АПЛдаги барча рақибларимизга “Юнайтед”га ёндошгандек ёндошяпмиз. Айни дамда ҳамма биз учун жиддий рақибга айланган.

Ўйлашимча ўрганишимиз керак бўлган нарсалар жуда кўп. Масалан, азалий рақибларга қарши ўйинга тўғри ёндашувни ҳам ўрганишимиз керак. Биз аввалги турларда чакки ўйин кўрсатмадик, бироқ ўсишимиз керак бўлган омиллар етарлича топилади. “Қизил иблислар”га қарши учрашувда биз мукаммал формада бўлмаган бўлсакда, майдондан бор кучимизни ташлаб чиқиб кетдик. Биз қандай спорт формасида бўлишимиздан қатъий назар ишончли кўринишимиз даркор.

Аслида бу рақибликнинг тарихи қандай эканлигини аҳамияти йўқ. “Ливерпуль”нинг ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг ҳам юлдузли онлари бўлган. Ҳар доим кимдир фоворит саналади, бироқ барча ғалаба қозонишни истайди ва майдонда бор салоҳиятини намойиш этишга тиришади.

Энг қизиғи шундаки, барча принципиал ўйин деб баҳо берган бу тўқнашув сўнгги икки йил давомида умуман ўзгача кўриниш олмоқда. Бу ҳақида ўтган йили Сулшер билан ҳам суҳбатлашган эдим. У менинг фикримга қўшилмаган бўлсада, мен ўз фикримда қоламан.

Бугунгу кунда “Манчестер Юнайтед” бизга қарши учрашувларда ҳимоядан тўп сурмоқда. Бу мавзуда Сулшерга нималар деганимни эслай олмайман, лекин “Манчестер Юнайтед” бизга қарши ҳимоядан ўйнаётгани факт! Сенга қарши сифатли таркибга эга кучли жамоа ҳимоядан ўйнашини кузатиш бироз ғалати. Азалий рақиблар ўртасидаги учрашувда ҳимоядан тўп суриш? Кечирсиз, азалий рақиблар тўқнашувида чинакам “Болтачопқи” кузатилиши керак!

Бу мавсумда нафақат “қизил иблислар”, балки “Тоттенҳэм” билан учрашувда ҳам мана шундай ҳолат кузатилди. Бунга барчанигиз гувоҳ бўлдингиз. Ўйиннинг 70 дақиқаси ортда қолган бир пайтда, тўп назорати 80-20 фоиз эди. Марказий учрашувларда бундай ҳолатни кузатиш мумкинми? Тўғри, бу жамоалар ажойиб қарши ҳужумга эга. Мен уларни фақат қарши ҳужумга таяниб қолган жамоа демоқчи эмасман. Улар шунчаки, рақибни қарши ҳужумда ушлашни асосий ўйин фалсафасига айлантириб олишган.

Кўпчилик менинг фикрларимни танқидга йўйиши мумкин, бироқ мен ўз қарашларимни ўзгартирмайман. Кўзим билан кўраётган воқеаларга изоҳ беряпман холос. Рақибларнинг бизга қарши ўйинларда ҳимояга суяниши ишимизни қийинлаштирмоқда. Бундай тўқнашувларда очиқ футбол кўрсатишни жудаиста истаймиз. Афсуски, бизда бори ҳозирча шу!

Манба: sports.ua
Киритилди: 14:14, 20.01.2020.
Ўқилди: 14813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.