Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Нурилло Тўхтасинов: “Гуруҳда натижа учун ўйнадик”

Баҳо:
+ | -

Олимпия терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинлари кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда. Бугун Олипия терма жамоамиз ярим ҳимоячиси билан боғланиб, кичик интервью уюштирдик.

— Нурилло, БААга қарши учрашув ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.
— Очиғи ўйинни гол ўтказиб юборишдан бошлаганимиз учун ортиқча “разведка” қилишга ҳожат қолмади. Бор эътиборимизни тўлиқ ҳужумга қаратдик. БААга қарши олдиндан ўйлаган барча режаларимизни тўлиқ амалга оширишга муваффақ бўлдик.

— Нима учун терма жамоамиз гуруҳ баҳсларида тамомила ўзгача, плей-офф ўйинларида бошқача таассурот қолдирди?
— Биласизми, биз жой олган гуруҳда жуда мураккаб рақиблар жой олган эди. Биз гуруҳдан чиқиш учун тўлиқ натижа учун ҳаракат қилдик. Бундан ташқари, биринчи турдаги дурангдан сўнг, катта босим остида қолиб кетган эдик. Шу сабабли ўйинимиз сира қовушмади. Гуруҳдан чиққач, елкамиздаги катта босимдан халос бўлганимиз учун ўйинимиз ҳам ўз-ўзидан қовуша бошлади.

— Йирик ҳисобдаги ғалаба ҳақида жамоа футболчиларига қандай таъсир ўтказди?
— Бу фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Сабаби йигитларда ўз кучига бўлган ишонч яна ортади. Бундай ўйинлардан сўнг, йигитлар майдонда анча ишончли ва совуққон ҳаракат қилишни бошлашади. Бизнинг ўйин услубимиз ҳам айнан тезкор ва совуққон қарорлар устига қурилган.

— Ярим финалда Ғарбий Осиё минтақаси жамоалари билан тўқнаш келиш қулайлик туғдирадими?
— Менимча, ярим финалда қайси жамоа билан тўқнаш келишимизнинг умуман фарқи йўқ. Олдимизга Токио олимпиадасида иштирок этиш вазифаси қўйилган. Бу мақсадга эришишимиз учун рақиб танламаслигимиз керак.

— Олимпиячиларимизнинг кайфияти қандай?
— Тўғриси, аъло даражада. Орзу сари бир қадам қолганини барча тушуниб турибди. Биз бу кунларни жуда узоқ кутганмиз. Халқимизнинг азалий орзуларидан бирини рўёбга чиқариш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:06, 20.01.2020.
Ўқилди: 5821 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.