"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёшлик чоғида қайси футболчига ҳавас қилганини айтиб ўтди.
"Менинг бир неча нафар кумирларим бор эди. Ёшлигимда Зиданнинг мухлиси эдим. Агар сен франциялик болакай бўлсанг, сенинг кумиринг Зайниддин бўлади. Шунингдек, менга Роналду ёқарди. У билан танишганимда ўзимни бахтли ҳис қилганман. Шунингдек, менга бразилияликлар, уларнинг ўйин услуби ёқар эди", - деди Мбаппе "Mundo Deportivo" нашрига берган интервьюсида.
21 ёшли футболчи ушбу мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақалар доирасида 22та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 12та ассистни амалга оширди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.