Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан биринчилардан бўлиб таништиришда давом этамиз.
“Барселона” ҳужумчи излашда давом этмоқда
Каталониянинг “Барселона” жамоаси Луис Суареснинг ўрнини босишга қодир ҳужумчи излашда давом этмоқда.
Испаниянинг “Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, клуб “Милан” ҳужумчиси Кшиштоф Пентек вариант устида бош қотирмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” полшалик ҳужумчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни мўлжалламоқда.
Eслатиб ўтамиз, Кшиштоф ушбу мавсумдаги “А серия” ўйинларининг 14 тасида иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёзиб қўйди.
“Лестер” “Фенербаҳче” футболчисига қизиқмоқда
Ангилиянинг “Лестер” жамоаси қишки трансферлар чоғида у қадар қиммат бўлмаган тажрибали ҳужумчи ҳарид қилмоқчи эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Айни дамда “тулкилар”нинг нишонида Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби ҳужумчиси Марс Крузе турибди. 31 ёшли ҳужумчини АПЛ жамоаси январ ойининг ўзидаёқ расмийлаштиришни истамоқда. Шунингдек, ҳужумчини “Бетис” ва “Баер” жамоалари ҳам ўз сафида кўриш истаги борлигини маълум қилган.
Eслатиб ўтамиз, ҳужумчи давом этаётган мавсум давомида 13 бор майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 6 та ассист мавжуд.
Тайсон кетмоқчи
Украинанинг “Шахтёр” жамаоси етакчиси Тайсон ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Бу ҳақида “Revista Kolorado” нашри маълум қилмоқда. 32 ёшли футболчини бир йўла бир нечта жамоалар ўз сафида кўриш нияти бор эканлигини маълум қилган.
Улар орасида МЛС, Испания, Россия, Қатар, Саудия Арабистони клублари мавжуд. Умуман олганда, ярим ҳимоячининг ўзи тезроқ “кончилар” сафини тарк этишни истамоқда. Айни дамда клуб ва унинг агенти ўртасида музокаралар бошланган. Украина клуби нима қилиб бўлсада, бразилиялик футболчини жамоада олиб қолишни истамоқда.
Eслатиб ўтамиз, Тайсон бу мавсум анча кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. УПЛнинг 13 та ўйинида майдонганга тушган ярим ҳимоячи 7 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган. Шуниндек, 9 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
“Тоттенҳем”дан ажойиб юриш
Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби қишки трансферлар чоғида жароҳат олган Харри Кейннинг ўрнини тщлдириш учун футболчи сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.
“Don Balon” нашри тарқатган хабарларга кўра, “шпорлар”нинг трансфер нишонида “Реал Мадрид”дан қўним топмаган Лука Йович турибди.
Манбанинг маълум қилишича, “Тоттенҳем” устози Жозе Моуриньо аллақачон Мадрид жамоаси раҳбарлари билан телефон орқали трансфер борасида фикр алмашишга улгурган.
“Қироллик клуби” Ёвични ижарга бериш эҳтимоли жуда катта. Сабаби, 22 ёшли серб ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу эса, ўз навбатида унинг трансфер қиймати тушиб кетишига сабаб бўлади.