Италия клуби расмий сайти хабарига кўра ярим ҳимоячи Виктор Мозес "Фенербахче"дан "Интер"га ўтди.
29 ёшли ярим ҳимоячи "Интер" тарихидаги саккизинчи нигериялик футболчига айланди.
Мозес аввалроқ "Челси"да Антонио Конте қўл остида тўп сурган.
Жорий мавсум Туркия чемпионатида Мозес 6 та ўйинда майдонга тушган.