Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Масала ҳал: Эрон клублари саралашни нейтрал майдонда, гуруҳ босқичини ўз уйида ўтказишади

Баҳо:
+ | -

Эрон клубларининг Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки бўйича масала ҳал бўлди. Бугун Эрон футбол федерацияси ва мамлакатнинг ОЧЛдаги иштирок этадиган 4 клуби раҳбарлари Малайзияда ОФК матбуот котиби билан музокара ўтказишди.

Музокара чоғида қуйидаги қарорга келинди.

1. Эроннинг икки клуби — "Шаҳр Ходро" ва "Истиқлол" 2-саралаш босқичини нейтрал майдон — Бирлашган Араб Амирликларида ўтказадиган бўлишди.

Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Шаҳр Ходро" Баҳрайннинг "Ар-Риффа" клубига қарши ўйинни Шаржа шаҳрида ўтказади.

"Истиқлол" жамоаси эса "Кувайт" СКга қарши учрашувни Дубай шаҳрида ўтказади. Бу ўйинлар 25 январь, шанба куни бўлиб ўтади.

2. Эрон клублари ОЧЛ гуруҳ босқичининг дастлабки 3та баҳсини сафарда ўтказишади. Масалан, "Бунёдкор" гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, "Сепоҳон"га қарши дастлабки ўйинни Исфаҳонда эмас, Тошкентда ўтказади. "Шаҳр Ходро" эса саралашдан муваффақиятли ўтиб олса, "А" гуруҳидаги иккинчи ўйинни (17 февраль куни) ўз уйида эмас, пойтахтимизда "Пахтакор" майдонида ўтказади.

3. Гуруҳ босқичининг дастлабки 3та туридан кейин ОФК вазиятни яна бир марта ўрганади ҳамда шундан сўнг Эрон клубларига ўз уйида ўйин ўтказиш имкониятини кўриб чиқади. Кўп нарса 26 март куни бўладиган Эрон-Гонконг ўйини юзасидан ФИФА қандай қарор чиқаришига боғлиқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:24, 23.01.2020.
Ўқилди: 3808 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.