Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Азизжон Ғаниев: «Олимпиадага йўлланмани қўлга киритамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати учинчи ўрин учун Австралияга қарши ўйин олдидан AFC расмий сайтига интервью берди.

“Биз Саудия Арабистонига ютқаздик, чунки ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик.

Ҳозирда бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, аммо ҳали олдинда яна битта турнирнинг энг муҳим ўйини бор.

Олдинда бизни кучли рақибга қарши қийин ўйин кутмоқда, бироқ биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Биз Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз.

Терма жамоа либосини кийиш катта маъсулият юклайди. Сиз бу либосда майдонга тушганингизда борингизни бериб ҳаракат қилишингиз керак ва биз буни Австралияга қарши кўрсатамиз.

Австралия жуда кучли жамоа. Улар қийин рақиб, лекин биз уларни яхшилаб ўргандик. Уларда жисмонан бақувват ва индвидуал маҳоратга эга футболчилари бор. Аммо биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз ва умид қиламан, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритамиз”, -дейди футболчи.

Манба: AFC.com
Киритилди: 14:22, 24.01.2020.
Ўқилди: 7131 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.