Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Диёр Имомхўжаев: «Муҳими ерга ёмон тушмаслик, сакраш учун ҳали имконият бўлади»

Баҳо:
+3 | -

2016 йил Жасур Абдураимов мураббийлик қилган Ўзбекистон ёшлар термаси Баҳрайнда ўтган қитъа чемпионатининг чорак финалида Эрондан енгилиб, мундиал йўлланмасини бой берганди. Ўшанда жамоани айбламаганмиз, чунки йигитлар муносиб ўйнашган, мазмунли ўйинлар кўрсатишган. Ўша жамоа асосини 1997 йилда таваллуд топган йигитлар ташкил қилганди.

2020 йил Любинко Друлович мураббийлик қилган Ўзбекистон олимпия термаси Таиландда ўтган қитъа чемпионатининг ярим финалида Саудия ва кейин Австралиядан енгилиб, Олимпиада йўлланмасини бой берди. Мен бугун йигитларни айблашни истамайман, чунки улар муносиб ўйнашди, мағлуб бўлганларидан кучсиз эмасликларига ишонтиришди, бироқ натижа қила олишмади. Бу жамоа асосини 1997 йилда таваллуд топган йигитлар ташкил қилганди.

Ҳали Париж Олимпиадасида ҳам ўйнаши мумкин бўлган 18 ёшли посбонни ҳам, муҳим ўйинда жамоани қийин аҳволда қолдирган Ойбек Бозоровни ҳам, бошқаларни ҳам айбламоқчимасман. Футболимиз ўзида бор камчиликлар учун жавоб беришда давом этмоқда. Ўша камчиликлар учун ҳаммамиз бирдек айбдормиз.

Диёр Имомхўжаев

 

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 19:48, 25.01.2020.
Ўқилди: 7369 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик