“Лестер Сити” бош мураббийи Брендан Роджерс жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг аҳволи ҳақида гапирди.
“У яхши ҳолатда. У жароҳат олгандан буён астойдил ишламоқда. Биз унга яна бир кун вақт берамиз. Кўрамиз, у сешанба кунга қадар қандай ҳолатда бўлади. Ўйинни асосий таркибда бошлайдими ёки захирадан қўшиладими, вақт кўрсатади”, - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, футболчи “Вест Хэм”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эди.