Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Испания кубоги. «Атлетик» 120 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнаб, чорак финалга чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида илк ўйин бўлиб ўтди. Бильбаонинг «Атлетик» клуби Сегунда вакили — «Тенерифе» майдонига сафар уюштириб, катта қийинчиликка учради.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ бильбаоликлар дарвозабони Эррерин майдондан четлатилди. Орадан кўп ўтмасдан мезбонлар пенальтидан ҳисобни очишди.

Умуман олганда, "Тенерифе" ўйин давомида 3 марта (асосий вақтда 2 марта, қўшимча бўлимларда 1 марта) ҳисобда олдинда борган бўлса, "Атлетик" ҳар сафар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Пенальтилар сериясида эса омад Ла лига жамоасига кулиб боқди ва "Бильбао" чорак финалга йўл олди.

Испания кубоги, 1/8 финал
Тенерифе – Атлетик 3:3 (2:1, 0:1, 1:0, 0:1), пенальтилар бўйича - 2:4
Голлар: 1:0 – 8, пенальти Морено, 1:1 – 17 Уильямс, 2:1 – 21 Морено, 2:2 – 54 Уильямс, 3:2 – 105, пенальти Дани Гомес, 3:3 – 118 Берчиче.
Тенерифе – Ортола, Перес, Муньос (Матиас Науэль, 76), Шипчич, Мур, Милья, Руис Аренага, Алонсо (Санс, 67), Ундабаррена (Дани Гомес, 91), Морено, Эльиот (Дани Ласуре, 51).
Атлетик – Эррерин, Лекуэ (Капа, 105), Нуньес (Эскьета, 5), Йерай Альварес, Берчиче, Рауль Гарсия, Унаи Лопес (Весга, 83), Муниаин, Дани Гарсия, Мартинес, Уильямс (Вильялибре, 96).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (7), Ундабаррена (22), Муньос (30), Дани Гарсия (38), Руис Аренага (41), Рауль Гарсия (77), Мур (92), Берчиче (92), Мартинес (99), Ортола (116).
Четлатишлар: Эррерин (2), Руис Аренага (94).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:07, 29.01.2020.
Ўқилди: 5186 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.