Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 1-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Бунёдкор» мағлубияти ўзбек футболи учун фойдалими?

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмади. Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг таъкидлашича, бу ҳолат ўзбек футболи учун фойдали бўлиши мумкин.

Гап шундаки, ОФК, УЕФАдан фарқли равишда, коэффициентлар жадвалини ҳисоблашда мамлакатлар мусобақани нечта клуб билан бошлаганига эмас, гуруҳда нечта жамоа иштирок этганига қараб ҳисоблайди.

"Бунёдкор" сўнгги 3 марта гуруҳ босқичида иштирок этганида коэффициент нуқтаи назарда Ўзбекистонга зарар келтирган. Масалан, "қалдирғочлар" 2015 йилда гуруҳда атиги 1 очко тўплаган. Натижада ўша йил 6,0 рейтинг бали тўплашимиз мумкин бўлган вазиятда 4,750 жамғарганмиз.

Бир йил ўтиб эса "Бунёдкор" гуруҳда 3 очко тўплаган, аммо Ўзбекистоннинг коэффициенти янада пасайган: 12,000 ўрнига 9,750.

Вадим Абрамов жамоаси кеча ғалаба қозонганида "Сепоҳон" (Эрон), "Ас-Садд" (Қатар), "Ан-Насср" (Саудия Арабистони) билан бир гуруҳга тушган бўларди. Катта эҳтимол билан "қалдирғочлар"нинг бу галги натижаси юқори бўлмас эди.

Шу боис, "Пахтакор"нинг ёлғиз ўзи рейтинг жадвалида бизга кўпроқ очко келтириши мумкин. 2018-2021 йиллардаги натижалар асосида шакллантирилаётган рейтинг жадвали асосида ассоциацияларга 2023 ва 2024 йиллар учун квоталар тақсимланади. Аввалги 3 йилги натижалар бўйича Ўзбекистон ҳозирча 19.300 балл билан жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Саудия Арабистони — 36.950
Қатар — 36.500
Эрон — 32.000
Ўзбекистон — 19.300
Ироқ — 17.233
Бирлашган Араб Амирликлари — 16.333
Иордания — 15.900

Гуруҳ босқичида Ироқнинг ҳам битта жамоаси қолди — "Аш-Шорта". "Пахтакор" гуруҳ босқичида бу жамоа билан бир хил очко тўпласа ҳам, орадаги 2 очколик фарқ сақланиб қолади.

БААнинг эса бирданига 4та клуби гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бу мамлакат рейтинг жадвалида биздан ўтиб кетиши учун 4та клубнинг ҳар бири "Пахтакор"дан 3 очко кўпроқ жамғариши ёки жамоамиз гуруҳ босқичидан қолиб кетган ҳолда Амирликнинг камида 2та клуби кейинги босқичга чиқиш керак.

Арвеладзе шогирдлари ОЧЛнинг ўтган мавсумида гуруҳда 8 очко тўплаган эди. Бу сафар ҳам "шерлар" бу натижани такрорласа, БАА клублари биргаликда 44 очко жамғаришларик ерак.

2021 йилнинг сўнгига бориб Ўзбекистон рейтинг жадвалида 4-поғонани сақлаб қолса, 2023 ва 2024 йилларда бизга "2+2" кўринишида квота ажратилади. 2021 ва 2022 йилларда эса "1+1" квота билан иштирок этамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:38, 29.01.2020.
Ўқилди: 8538 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.