Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Australian open. Надаль мусобақани тарк этди, ярим финалчилар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича йилнинг илк "катта дубулға" мусобақаси — "Australian open"да эркаклар турнирининг ярим финалчилари аниқ бўлди.

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси — Рафаэль Надаль чорак финалда австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқиб имкониятни бой берди. Биринчи ва иккинчи сетлар бир хил сценарий остида кечди. Испаниялик теннисчи ҳар иккала бўлимда рақибининг тўп оширишида геймни қўлга киритди. Аммо Доминик ҳар иккала сетда нафақат ҳисобни тенглаштирди, балки тай-брекда ғалаба қозонди — 7-3, 7-4.

Учинчи сетда эса Надални "брейк"га эришди ва устунликни қўлдан чиқармади — 4:6.

Тўртинчи сетда эса Тим ташаббусни қўлга олиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. У тўпни матч учун ўйинга киритди, аммо Надаль ирода намойиш қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Бу бўлим ҳам тай-бреккача етиб борди ва унда яна Доминик Тим устун келди — 8-6.

Шу тариқа, мусобақада 5-рақам остида сараланган австриялик теннисчи биринчи ракеткани "Australian openдан чиқариб юборди.

Ярим финалда қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

Доминик Тим (Австрия) — Александр Зверев (Германия)
Роджер Федерер (Швейцария) — Новак Жокович (Сербия)

Эслатиб ўтамиз, "Australian open"нинг амалдаги ғолиби Жокович ҳисобланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:54, 29.01.2020.
Ўқилди: 4824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.