Кириш Регистрация

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Уч кўрсатув ва ... Ўзлик

Баҳо:
+ | -

Шукрки, медиамайдонда футбол ҳақидаги мулоҳазаларимни улашадиган кўрсатувлар кўп. Ва яхши томони, уларнинг ҳар бири ўзига хос. Такрори йўқ.

"Футбол плюс"даги таҳлилларда асосан кескин фикрлар, юмор ва қарши мулоҳазаларнинг кўплигига сабаб — учлик бир-бири билан жуда яқин, "сенлашиб" гаплаша олади, қарашлардан гап нима ҳақдалигини фаҳмлаб кетади, осон келишамиз. Футбол тили билан айтганда, пасларни қарамай узатадиган даражадаги тушуниш бор ўртамизда.

"Футбол студияси". Турли авлод суҳбати. Ўзимдан келиб чиқсам, "Футбол плюс"да тенгқурларим билан гаплашиб роҳатлансам, "Футбол студияси"да ўзимдан ёш авлоднинг, аниқроғи укаларимнинг гапларидан маза қиламан. Статистика, фактлар, янгича фикрлар, қойил қолиб ўтираман кўпинча.

Энг муҳими, бу ерда ўзимни сипороқ тутаман. Ҳурмат қилиб сўз беришганда, ўта ҳазиллашиш ҳам тўғри келмайди.

... ва "14-ҳудуд". Бу ғирт ўзим билан суҳбат. Нариги кўрсатувларда шерикларим ҳолати билан ҳисоблашишга мажбур бўлсам, "14-ҳудуд"да бу масъулиятдан фориғман.

Камера қаршисида фақат ўзим бўламан. Ҳеч кимни кутмайман, ҳеч кимнинг фикрини давом эттирмайман, шундоқ, ўзим билан ўзим гаплашиб ўтиравераман.

Ана шу "14-ҲУДУД" кўрсатувининг янги сони бугун, соат 18:00да FUTBOL TV каналида "эфирга узатилади.

"Футбол плюс"дан, "Футбол студияси"дан авайлаб-асраб олиб чиққан фикрларим билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, вақтингизни аяманг. Ҳар ҳолда, одам ўзи билан ёлғиз қолгандаги гаплари самимийроқ бўлади...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 14:23, 31.01.2020.
Ўқилди: 3752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.