"Барселона" қишки трансфер муддати пайтида ҳужумчи сотиб олиш фикридан воз кечди. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг асосий ҳужумчиси Луис Суарес жароҳат олиб камида май ойига қадар сафдан чиққан.
"Кўк-анорранглилар" январь ойи давомида ҳужумчилар — Морено Родриго ("Валенсия"), Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал"), Душан Тадич ("Аякс) ва Франсишку Тринкау ("Брага") билан музокара олиб боришди, аммо муваффақиятга эриша олишмади. «Барселона» «Бейцзинг Гоан» ҳужумчиси Седрик Бакамбуни ижарага олиш борасида келишувга эришди, аммо футболчи Испания томон йўлга чиққанидан сўнг ўз қарорини бекор қилди.
"Қишда ҳужумчи сотиб олмасликка қарор қилдик. Агар харид қилинадиган футболчи жамоа ўйинини кучайтирмаса, бундай трансферни амалга оширишдан маъно йўқ", — деди "Барселона" директори Гильермо Амор "AS" нашрига берган интервьюсида.