Лиганинг расмий сайтига кўра, Криштиану Роналду январь ойида "А" Сериянинг энг яхши футболчисига айланди.
Португалиялик футболчи ажойиб статистика билан ажралиб турди, "А" Серияда 7 та гол ва тўртта голга узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич энг яхши футболчи унвонига сазовор бўлган эди.