Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Навбаҳор» кўригига янги легионерлар қўшилишди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига кеча кечки пайт икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди. Булар – россиялик Максим Вотинов ва Константин Морозов.

Максим Вотинов 1988 йил, 29 августда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Финляндиянинг “Куусанкоски” (2008 йил), МюПА (2009-2011 йиллар), “Миккелин” (2009 йил), Россиянинг “Балтика” (2012 – 2014 йиллар), “Арсенал” (2014 йил), “Тосно” (2015 йил), “Сибирь” (2016 – 2017 йиллар), “Ротор” (2017-2018 йиллар), Словакиянинг “Земплин” (2016 йил) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Латвиянинг “Елгава” клубида ўтказган.

Константин Морозов эса 1992 йилнинг 13 майида Россиянинг Тверь вилоятида таваллуд топган. Амплуаси – ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Химки” (2009 йил, 2011-2012 йиллар), “Рубин-2” (2010 йил), “Жемчужина – Сочи” (2011 йил), “Биолог - Новокубанск” (2012 – 2013 йиллар), “Квазар” (2014 йил), “Армавир” (2015-2016 йиллар), “Енисей” (2016 йил), “Сочи” (2017 йил), “Арарат” (Москва, 2017 йил), Арманистоннинг “Улисс” (2014-2015 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

2018 йилдан буён Арманистоннинг “Алашкерт” клубида ўйнамоқда.

Мазкур легионерлар “Навбаҳор”нинг машғулотларига эртадан қўшилишади. Улар клуб мураббийларида яхши таассурот қолдиришса, жамоа билан шартнома имзолашади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:45, 01.02.2020.
Ўқилди: 4868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.