Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

WBA янги рейтинги. Муроджон расман чемпионлар қаторидан жой олди. Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов юқорилади

Баҳо:
+1 | -

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг январь ойи учун рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда беш йиллик танаффусдан сўнг илк марта ўзбекистонлик боксчи чемпионлар қаторидан ўрин эгаллади. Даниэл Романни (27-3-1, 10 КО) мағлубиятга учратган Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида шундай номга лойиқ кўрилди.

Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4КО) эса бу сафар ўтган ойдагига нисбатан бир поғона юқорилаб 3-ўринга кўтарилган бўлса, супер енгил (-63,5кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса ўтган бир поғона юқорилаб еттинчи поғонани эгаллаб турибди.

Супер енгил вазн тоифасининг бошқа бир вакили Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) эса январь ойидаги ғалабасига қарамасдан, рейтингда ўтган ойдаги олтинчи ўрнида қолди. Шунингдек, декабрь ойидани рейтингда илк марта пайдо бўлган супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида WBA Continental Americas чемпионлик камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) ҳам ўз ўрнини сақлаб қолган ҳолда 15-ўринда қайд қилинган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 18:46, 01.02.2020.
Ўқилди: 7976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик