Италия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган кечаги ўйинлардан бири кутилмаган натижа билан тугади. А серия жадвалида 4-поғонада бораётган "Рома" сафарда қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турган "Сассуоло" меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.
Мезбонлар ҳужумчиси Франческо Капуто дастлабки 16 дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Журичич "Рома" дарвозасига учинчи тўпни жойлади.
Иккинчи бўлим бошида Эдин Жеко пенальтидан ҳисобни биттага қисқартирди, аммо 69-дақиқада римликлар футболчиси Пеллегрини майдондан четлатилди.
Қолган дақиқаларда томонлар яна биттадан гол урди ва якуний ҳисоб — 4:2.
"Аталанта" бугун "Женоа"ни мағлуб этса, жадвалда "Рома"дан ўтиб кетиб, 4-ўринга кўтарилиб олади.
Италия А серияси, 22-тур
Сассуоло – Рома 4:2 (3:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 7 Капуто, 2:0 – 16 Капуто, 3:0 – 26 Журичич, 3:1 – 55 Жеко, 3:2 – 73, пенальти Верету, 4:2 – 74 Бога.
Сассуоло – Консильи, Толян, Романья, Феррари, Кирьякопулос, Обианг, Локателли, Берарди (Маньяни, 88), Журичич, Бога (Маньянелли, 82), Капуто (Дефрель, 75).
Рома – Лопес, Сантон (Бруно Перес, 46), Манчини, Смоллинг, Спинаццола, Верету (Вильяр, 81), Кристанте, Ундер (Карлес Перес, 66), Пеллегрини, Клюйверт, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Кристанте (24), Сантон (29), Обианг (34), Пеллегрини (44), Клюйверт (62), Спинаццола (65), Манчини (84).
Четлатиш: Пеллегрини (69).