Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Даврон Умиров: «Локомотив»га мослашишим учун 1 ҳафта етарли бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив“ футболчиси Даврон Умиров “Хўжанд“ жамоасига қарши учрашувдан кейин клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Бугун йигитлар яхши ўйнади. Бугун ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун ғалаба жуда керак эди ва бунга эришдик. “Хўжанд“ ҳам ёмон жамоа эмас экан. Уларнинг йиғилганига кўп вақт бўлмабди. Ушбу жамоа ҳам ўз ўйинини топиб олиши учун вақт керак бўлади. Асосийси бугун бизга ғалаба керак эди.

— Жамоа бир неча ўйинларда гол кирита олмади. Футболчилар бундан тушкунликка тушдими?
— Йўқ, тушкунликка тушмадик. Шунчаки ўз ўйинимизни топа олмай қолдик. Ўзимизга ишончни қайтариш учун голлар керак эди. Бугун мана голлар билан ғалабага эришдик. Бундан буёғига барчаси яхши бўлиб кетади.

— Ўз ўйинингиздан қанчалик қониқяпсиз?
— Бунисини билмадим. Мураббийлардан хатоларимизни сўраб оляпмиз, назарий машғулотларда улар барча камчиликларни айтиб беришмоқчи. Ўйинимиз ўзгармоқда. Тўп узатишлар ҳам анчагина яхши бўлиб қолди, деб ўйлайман.

— “Локомотив“га келганингизга кўп вақт бўлмади. Дастлабки таассуротлар қандай бўлмоқда?
— Барча футболчилар бир— бири билан аҳил ва иноқ, барча бир оила. Ёши катта футболчилар ўзларидан кичкина футболчилар нимадир сўраганида ўзини манманликка олмаяпти. Тўғри ва чиройли тушунтириб, ҳурмат билан гаплашишяпти.

— Мавсум давомида асосий таркибда ўйнаб кетишингизга қанчалик даражада ишонасиз?
— “Локомотив“нинг ғалабаларига ёрдамимни бермоқчиман. Худо хоҳласа, ҳеч кимни уялтириб қўймайман.

— Ушбу мавсум олдидан ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
— Биринчи навбатда, жамоанинг манфаатлари. Иккинчи ёки учинчи ўрин эмас, фақатгина биринчи ўрин ҳақида ўйлаймиз. Шу орқали ОЧЛда яхши ўйинлар кўрсатиб, олдимизга яна— да катта мақсадлар қўйиб бораверамиз.

— “Локомотив“га илк келганингиздан бери ким билан тезда чиқишиб кетдингиз?
— “Локомотив“га келишимдан олдин кўплаб футболчилар билан таниш эдим. Барча жамоадошларим билан чиқишиб кетишим учун бир ҳафта етарли бўлди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:42, 04.02.2020.
Ўқилди: 2416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3726]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2842]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1988]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1864]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1834]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1583]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1472]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1460]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.