Навоийнинг “Қизилқум“ клуби 4 нафар хорижлик футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди.
Жумладан, Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари — 25 ёшли ҳимоячи Абди Башимов ва 28 ёшли ярим ҳимоячи Везиргелди Илясов, котд'ивуарлик истеъдодли футболчи Якуба Бамба ҳамда россиялик дарвозабон Эдуард Байчора янги мавсумни "Қизилқум"да бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамиджон Актамов шогирдлари ҳозирги вақтда пойтахтимизда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда.
Исм, фамилия: Эдуард Байчора (Eduard Baychora);
Туғилган йили: 04.02.1992;
Туғилган жойи: Учкекен, Россия Федерацияси;
Амплуа: дарвозабон;
Сўнгги клуби: Интер Черкееск.
Исм, фамилия: Абди Башимов (Abdy Bashimov);
Туғилган йили: 12.12.1995;
Туғилган жойи: Ашхобод, Туркманистон;
Амплуа: ҳимоячи;
Сўнгги клуби: Фк Ахал Акдасаяк;
Туркманистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Исм, фамилия: Везиргелди Ильясов (Vezirgeldi Ylyasov);
Туғилган йили: 18.01.1992;
Туғилган жойи: Балқонобод, Туркманистон;
Амплуа: ярим ҳимоячи;
Сўнгги клуби: Фк Ахал Акдасаяк;
Туркманистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Исм, фамилия: Якуба Бамба (Yacouba Bamba);
Туғилган йили: 30.11.1991;
Туғилган жойи: Кот-д'Ивуар;
Амплуа: ҳужумчи;
Сўнгги клуби: ФК Слуцк.