Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов шарафини ҳимоя қилаётган "Уфа" клуби бугун Кипрнинг «Айя-Напа» билан назорат ўйинида майдонга тушди.
Вадим Евсеев шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллашди. Эътиборли томони, бошқирдистонликларнинг биринчи голи Ўрунов ҳисобига ёзилди.