Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Уларни барча яхши кўради

Баҳо:
+1 | -

Замонавий футболда бирорта машхур футболчи йўқки, уларни ёмон кўрувчи мухлисалар бўлмаса. Хатто Роналду ва Месси ҳам бундай мухлислардан холи эмас. Шундай бўлсада, айрим футболчилар бор-ки, уларни будун дунё ҳурмат қилади ва яхши кўради. Бугун ана шундай кам сонли футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Нголо Канте

Камтарин, меҳнаткаш ва оқкўнгил Нголо Канте ҳақида барча бирдек яхши фикрда эканлигини сезганмисиз? Нголо амалдаги ЖЧ ғолиби, АПЛ чемпиони бўлишига қарамай, майдонда ҳам унинг ортида ҳам ҳеч ким билан жанжаллашмайди. Ваҳоланки, у ҳаракат қиладиган нуқтада кескинлик керагидан ортиқ топилади. Замонавий таянч ярим ҳимоячиларидан фарқли ўлароқ, Канте майдонда қўполлик ишлатмасдан ҳам ўз ушини юқори даражада амалга оширишни уддалаб келмоқда. Мухлислар Нголони доиммо ўзгача ҳурмат қилиб келишган.

Андреас Иньеста

Профессионал ва жуда камтарин инсон. “Барселона”нинг янги асрдаги энг кучли испан футболчиси. Қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринлар эгаси. Аслида, у эришган ютуқлар билан мақтаниш мумкин, бироқ испаниялик юлдуз бундан мустасно. У доимо майдонда ўз ишини юқори даражада бажаришга эътибор қаратади. Унинг машхурлик билан ҳеч қачон иши бўлмаган. У билан бир даврда ҳаракат қилган Хави ҳам асабларини жиловлай олмаган паллалар бўлган, бироқ ҳеч ким Андреаснинг ғазабини кўрмаган. Ҳеч қачон соч турмагига вақт ажратмаган мега юлдузни бутун дунё мухлилсари ҳурмат қилган ва қилиб келмоқда. Хатто у “Барселона”дан кетганида азалий рақиб мухлислари ҳам қарсаклар билан олқишлаб тургани ёдингизда бўлса керак. Умуман олганда, Андреас Испанияни бирлаштира олган кам сонли футболчилардан бири эди.

Садио Мане

Сенгаллик футболчининг қўлида синган смартфонни кўрган ОАВ бу мавзуни узоқ ёритишга ҳаракат қилишди. Ҳафтасига 170 минг фунт маош оладиган йигит ҳар куни янги телефон олишга қодир, бироқ Мане пулларини ўткинчи ҳавасга ишлатиб юборадиганлардан эмас. Бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, унинг ажойиб яхтаси, ёки супер машинаси йўқ. У бу ишларга сарф этиладиган пулларни Сенегалда янги мактаб ва шифохоналар қуришга ишлатади. Яқиндагина қаҳрамнимиз ўзи катта бўлган шахарча учун янги мактаб ва шифохона қуриб берди ва бу унинг режасидаги сўнгги ҳайрия ишлари эмас. Шунингдек, уни Ливерпул шахридаги масжидда ҳам кўп учратишади. Масжид имомининг айтишича, амалдаги ЕЧЛ ғолиби доимо хуфтон намозидан сўнг, қолиб масжидни тозалар ва уйига велосипедда қайтиб кетар экан.

Андреа Пирло

Камгап ва жуда ақлли футболчи узоқ муддат давомида юқори даражасини ушлаб туришни уддалай олди. Италиянинг учта гранд жамоаларида тўп сурганига қарамай, уни мухлислар доимо яхши кўришди ва ҳурмат қилишди. Андреа майдонда ҳеч ким билан тортишмас, ҳеч қачон жанжалли вазиятларга тушиб қолмас эди. Ўз футболчилик фаолияти давомида қўлга киритиш керак бўлган деярли барча катта мусобақаларда ғолиб чиққан Пирло ҳеч қачон интервюларда катта гапирмасликка ҳаракат қилди. Қизиққон италиялик футболчилардан фарқли ўлароқ, бирор маротаба танқидий фикр билдирмади. Айни дамда мухлислар уни  чинакам жентелмен сифати ёдга олишлари ҳам шу сабабли бўлса, ажаб эмас.

Стивен Жеррард

Истанбулдаги фантастик финал бош қаҳрамонларидан бири Стивен Жеррард ҳам ушбу рўйхатдан жой олишга юз фоиз ҳақли инсонлардан бири. У деярли бутун фаолиятини “Ливерпул”га бағишлабгина қолмай, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид” сингари жамоаларнинг фантастик шартномаларини ҳам рад этишга қодир чинакам клуб сардори эди. Катта футболга жуда эрта кириб келган инглиз 21 асрда “Ливерпуль”нинг чинакам тимсоли даражасига кўтарилди. Афсуски, “Челси” билан ўйиндаги сирпаниш бўлмаганида, у АПЛ чемпионлигини ҳам боши узра кўтарган бўлар эди. Майли буниси бошқа масала. Жеррард “Ливерпул”га ўсмирин пайтида келди ва катта инсон сифатида уни тарк этди. У энди “Энфилд”да майдонга тушмасада, мухлисалар у ҳақидаги қўшиқларни тез-тез куйлаб туришади. Мана шунақа ҳурмат эгаси эди Жеррард.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:02, 06.02.2020.
Ўқилди: 7886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.